Саломатлик      Бош саҳифа

Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

Бош мия чайқалганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши керак?

Бош мия чайқалиши бошга бирор жароҳат етказилганда, баландликдан йиқилганда содир бўлади. Ҳатто бугунга қадар унинг асоратлари тўлиқ ўрганилмаган. Махсус текширувлар натижаси ҳам миянинг зарбдан кейинги ҳолатини, ўзгаришларни кўрсатиб бера олмаслиги мумкин. Баъзи олимларнинг фикрича, қаттиқ зарб таъсирида тўқималар трофикаси (озиқланиши) бузилади ва марказий асаб тизими билан боғлиқлик узилади.
— Бош мияга етган зарб таъсирида инсон ҳушини йўқотиши мумкин, — дейди шифокор Дилфуза ОЧИЛОВА. — Бу қисқа муддат ёки узоқ давом этади. Бироқ кўп ҳолларда бемор ҳушида бўлади ва қулоққа эшитилаётган турли шовқинлар, бош айланиши, умумий ҳолсизликдан шикоят қилади.
Жароҳат олгандан сўнг бошнинг энса соҳасида лўқилловчи оғриқ, кўнгил айниши ҳам кузатилади, лекин тана ҳарорати кўтарилмайди. Беморда тери рангининг оқариши, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашиши, қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Бош мия чайқалгандан сўнг қисқа муддатларда келиб чиқадиган бу белгилар бир неча кундан кейин ўтиб кетади. Ҳатто бемор жароҳатнинг эртасига аҳволи яхшиланганини сезади. Аммо бош мия чайқалишида кўрув нервлари зарарланиб, бемор кўзини ҳаракатлантирганда оғриқ сезиши, қорачиқлар торайиши ёки кенгайиши, ассиметрик бўлиши, бир нуқтага қараш қийинлашиши мумкин.
Ёруғлик ва шовқиндан  қўрқиш
Орадан бироз вақт ўтгач, бемор зарб таъсирида бошқа белгиларни ҳам сеза бошлаши мумкин. Масалан, ёруғлик ва баланд товушлардан қўрқиш. Бунга сабаб бош мия жароҳатлангандан кейин қорачиқ мушакларини бошқарувчи нерв зарарланади ва тушаётган нурга таъсирчанлик ортиб кетади. Эшитув нервининг эзилиши ҳисобига турли шовқинларга ҳам сезувчанлик ошиб кетади. Ҳиссиётларни бошқарувчи марказларнинг зарарланиши инжиқлик, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, ҳаракат қилишга иштиёқ йўқолишига олиб келади. Уйқусизлик, тунда ўз-ўзидан уйғониб кетишни эса бош мияда қон айланишининг бузилиши, стресс ва депрессияни келтириб чиқаради. Баъзан бемор жароҳат олишдан аввал нима бўлганини эслай олмайди, зарб қанчалик кучли бўлса, хотира ҳам шунчалик пасаяди. Жараёнларни эсда сақлаш ва уларни эсга тушириш бир неча босқичда амалга оширилади. 
Биринчи ёрдам
Агар бош мия жароҳатланган бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Улар келгунга қадар, беморнинг боши остига баланд бўлмаган ёстиқ қўйиб ётқизиш, овқат ва сув бермаслик, тоза ҳаво келишини (ойна очилиб, ёқа тугмалар ечилади), тинч ҳолатда бўлишини таъминлаш керак.
Агар бемор ҳушини йўқотган бўлса, ҳаракатлантириш, жойидан қўзғатиш мумкин эмас. Уни ўнг ёнбоши билан ётқизилади, чап оёқ ва чап қўл букилади, бошни ўнг томонга буриб, иякни кўкрак қафаси томонга бироз эгиб қўйиш керак. Шундай ҳолатда беморга ҳаво келиши осон бўлади. 
Текширувдан ўтиш керак
Бош мия чайқалишини даволаш фақатгина махсус текширувлар ўтказилгандан кейин қатъий тарзда шифокор буюрган тавсиялар асосида олиб борилади. Беморни тинч жойда ётқизиш, жисмоний зўриқишлардан чеклаш керак. Белгилар кузатилмаса ҳам, умумий текширувдан ўтиш талаб этилади.

Озода ВАЛИЕВА
ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар