Иқлим      Бош саҳифа

Улоқни учирган қуюн

Қулқудуқ овулида Тулкибой чолнинг ҳангисига етадигани йўқ. Жониворнинг жуссаси анча йирик, салкам отдай келади.

Улоқни учирган қуюн

Эгаси тўқимга ўтириши ҳамон, кўзлаган манзили томон йўрғалагани-йўрғалаган. Негадир ўша куни муйсафид даштга тезроқ етиб бориш ниятида эди. Уни у ёқда сурув ортидан юрган набираси кутаётганди. Болага аталган егулик хуржуннинг ичида. Айни туш пайти. Ҳаво димиқ. Иссиқ жонни азобга қўяди. Чолнинг нигоҳи далада чопиб юрган улоқчага қадалди. Бечора айни иссиқ забтига олган маҳали бийдай далада нима қилиб юрибди экан? Ҳойнаҳой, онасини йўқотиб, адашган кўринади. 
Шу маҳал Шарқдан бостириб келган қуюн айлана ҳосил қилганича ғарамларни чирпирак қилиб учирди. Ғувуллаб аллақандай ғалати овоз чиқарди. Азбаройи қўрқиб кетган улоқча маъраганича олдинга қараб югурди. Худди шуни кутиб тургандек қуюн улоқчани қувиб етди. Жониворни айлантириб ўради-да, осмону фалакка кўтарди. Чолнинг ранги оқариб кетди. Болалигида бобоси нуқул қуюн ичида қолган одам девона бўлиб қолади, дегани ёдида. Ўша кезларни эслаб анча пайтгача қуюн ортидан қараб қолди. Сўнг «эҳ, қудратингдан, шунақаси ҳам бўлар экан-да», дея ўзига-ўзи пичирлаб қўйди. Унинг сўзларини уясидан чиққан юмронқозиқ тўғри, дея тасдиқлагандек бош ирғитди. Тулкибой чол табиатнинг бу ишидан лолу ҳайрон эди. Айниқса, уни қуюн учирган ожизгина улоқчанинг  тақдири кўпроқ ўйлантирарди.  Мени ҳам ажина чалиб кетишига бир баҳя қолди, дея Яратганга шукрона келтириб қўйди. 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар