Халқ билан      Бош саҳифа

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

Ҳаммамиз иссиқ жонмиз. Танамиз азоб чекса, даво излаб шифокорга борамиз. У ташхисни аниқ қўйиб, тўғри муолажа қилса яхшику-я, кўрмагандек бўлиб кетамиз. Аммо биргина хато билан дардимиз янада оғирлашиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Яна бошқа жойдан нажот излаб, қанча овора бўламиз. Бу орада касаллик янада авж олмаслигига ким ҳам кафил бўла олади? Биргина шифокорнинг билимсизлиги қанчадан-қанча инсонларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу фақат тиббиётда эмас, бошқа соҳаларда ҳам рўй бериши мумкин.
Биргина мисол, маҳалла раисининг уқувсизлиги, маҳалла мутахассисининг билимсизлиги шу ерда истиқомат қиладиган аҳолининг турмуш тарзига таъсир кўрсатмай қолмайди. Агар аҳамият берадиган бўлсак, одамлар арзимаган муаммосига ечим излаб юқори ташкилотлар эшигида сарсон-саргардон юришади. Аслида ўша масалани маҳалла мутасаддилари ёрдамида ҳам осонгина ҳал қилиш мумкин-ку? Биринчидан, фуқаро бу ҳақда билмайди. Раисни фақат ўз хонасида керакли ҳужжатларга имзо қўйиб ўтирадиган раҳбар деб ўйлайди. Иккинчидан, уларнинг олдига ёрдам сўраб борганларнинг мурожаатлари аксарият ҳолларда ечим топмайди. Ён-атрофингиздаги одамлардан сўраб кўринг, нима дейишар экан улар маҳалла ҳақида. Одамларда негадир маҳаллага нисбатан ишончсизлик ошиб кетган. Аслида бу чигалликларга нима сабаб бўлмоқда?
Бир мавзуни ўрганиш баҳонасида маҳалла мутахассисларининг йиғилишига бордим. Оилавий ажримларни камайтириш мавзусида ўтказилаётган семинар-тренинг мавзуси мени қизиқтириб қўйди. Бир пайт атрофимдагиларнинг пичир-пичир гаплашаётгани диққатимни чалғитди. Бир он уларнинг сўзларига эътибор қилдим. Ўзининг шахсий ҳаёти билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиб ўтиришарди. Оилаларга кириб бориш, эр-хотиннинг муносабатларини изга солишда қандай усуллар фойда бериши ҳақида куюниб гапираётган мутахассисни айримларгина тингларди холос. Мавзу жуда долзарб. Ҳатто энг намунали маҳаллада ҳам ажрашишлару нотинч оилалар йўқ эмас. Шундай экан, тажрибали инсонларнинг ўгитларига қулоқ тутиш ўрнига ўзини бепарволарча тутиш нечоғли тўғри? Ҳаммамизга яхши маълум, маҳалла мутасаддиларини тайёрлайдиган бирор олий ўқув юрти йўқ. Шунинг учун ҳам бу лавозимга ҳаётий тажрибаси бор кишилар тайинланади. Одамлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, ўзгалар дардини ўз дардидек билиб елиб-югуриш учун доим изланиш зарур эмасми? Айниқса, кекса ёшли инсонлар билан кўпроқ гаплашиш, психологлардан маслаҳат олиш ўзи учун фойда эмасми? Бундай тадбирларда фақатгина йўқлама учун иштирок этиш нега керак? 
Маълум муддат ўзини қизиқтирган мавзуларда чақчақлашиб ўтирган мутахассислар зерикиб қолишди шекилли, «Бунча чўзишди, тугатақолишсин энди. Ҳали қанча ҳал қилиниши керак бўлган ҳужжат ишларимиз бор», деб диққинафаслик қила бошлашди. Ҳа, афсуски, бугун кўпчиликнинг ишни фақат ҳужжатлардагина «битириб» қўя қолаётгани жабрини яна халқ кўрмоқда. Агар шу қоғоздаги ишларимиз амалда ҳам ўз аксини топганда эди...
Маҳаллаларда иш излаб юрган, ижтимоий аҳволи оғирлиги боис моддий кўмакка муҳтож кишилар оз дейсизми? Жиноятчилик, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни-ку, айтмаса ҳам бўлаверади. Лекин мутасаддиларнинг ҳар йил якунида берадиган ҳисоботларида фақат натижалар яхши томонга ўзгаргани айтилади. Ҳеч ким «қани, кимни ишга жойлашда ёрдам бердинг, қайси оиланинг ярашишида ҳисса қўшдинг?», деб суриштирмайди. Агар йилдан-йилга кўрсаткичлар яхшиланиб бораётган бўлса, нега жамиятда бу сезилмаяпти? Муаммолар таг-туги билан йўқолиб кетмаяпти?
Маҳалла мутасаддилари айтишлари мумкин: зиммамизга юкланган топшириқлар жуда кўп. Уларнинг ҳаммасига ҳам ечим топиш имконсиз. Бу мулоҳазаларга ҳам қаршилик билдиришдан йироқмиз. Биз хоҳлаётган нарса фақатгина маҳалла раиси ва мутахассисларининг одамлар билан янада яқинроқ бўлиши, уларнинг дарду ташвишини ўзиникидек билиб, елкама-елка тура олиши холос. Тўғри, вақти келса, ўз яқинимизнинг ҳам ташвишига яраш оғирлик қилади. Шундай бўлгандан кейин биргина маҳалла раисига қўйилаётган бу талаб тўғримикан, дейиш ҳам мумкин. 
Ҳамма гап шунда! Улар юртнинг олди одамлари, елкаси кенг — ҳамма дардини юклаганда ҳам чўкмайдиган кишилар бўлиши кераклигида. Буни амалга оширишда фақатгина кенг феъллик, бағри очиқлик эмас, билим ва салоҳият ҳам зарур. Ҳар қандай масалани ўз ўрни ва жойида ҳал қила оладиган раҳбар бошқаларига ечим топишда ҳам куч топади. Одамлар орасида юрганимизда, гап маҳаллага келиб тақалганда кўпчиликнинг ўз раисини ҳам танимаслигидан ичингиз ачийди. Аслида бу кимнинг айби? Ўша маҳалла аҳлинингми ёки оқсоқолнинг?..

Марям САЛИМЗОДА




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар