Иқлим      Бош саҳифа

Писта чақар балиқлар

Баъзида табиат ишига қойил қолмасдан илож йўқ. 

Писта чақар балиқлар

Негаки, унинг қудрати ва каромати туфайли бир-биридан қизиқ, ғаройиб воқеалар содир бўлиб туради. Бундан инсон боласи донг қотади. 
Яқинда азиз-авлиёлар, сирли мўъжизалар юрти Нуротада бўлдим. Бутун шаҳар қадимий Нурота тоғ тизмаларининг бир бўлаги бўлган Оқтов деб аталувчи тоғдан оқиб чиқувчи Нур булоғидан сув ичади. Ариқдаги сувда балиқлар галаси эмин-эркин, озод сузиб юрибди. Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар мафтункор «Чашма» тарихий мажмуаси ёнидаги балиқлардан асло кўз узмайди. Балиқлар ҳам буни фаҳмлагандек ғуж-ғуж бўлиб олганича, у ёқдан, бу ёққа сузгани-сузган. Айтишларича, улар сувнинг софлиги, биллурдек тиниқлигини таъминлашни узоқ йиллардан буён уддасидан чиқиб келаётган экан. Шунингдек, маҳаллий халқ орасида устига белги қўйилган бир балиқни Деҳибаландда Деҳибаланд-Нурота йўлидаги қияликнинг кўтарилиш қисмида жойлашган қишлоқ ва Нур­отадаги булоқларда учратиш мумкин, деган гаплар юради. Бу гаплар авлоддан-авлодларга ўтиб келяпти. Бундан чиқди Деҳибаланддаги учта ва Нуротадаги мавжуд булоқларни боғлаб турадиган сирли ерости йўли мавжуд экан-да. Ҳарҳолда бу тахминлар ҳақиқатга анча яқин. Бу ердаги балиқларни овлаб бўлмайди. Улар ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.
Мажмуани томоша қилиб юрганимда, мўйлови сабза урган ёш бир йигитча эътиборимни тортди. У булоқ бўйида сал энкайиб турганича кафтидаги писталардан оз-оздан сув юзига сочарди. Шу маҳал ғуж-ғуж балиқлар галаси сув юзида пайдо бўлди-ю, пистани ҳаш-паш дегунча чақиб ташлади. Сўнгра «Пистанинг пўчоғини бу ерда зинҳор қолдирма», деган маънода юзага чиқарди. Шунда қизиқишим устун келиб, мен ҳам кафтимдаги писталарни сув бетига сочиб юбордим. Булоқ тиниқлашиб, бирдан пистачақар балиқлар галаси ҳозиру нозир бўлди. Сув тезоб оқувчан бўлгани сабабли, писта пўчоқлари катта қувур орқали шаҳарга чиқиб кетар экан. Очиғи, буни кўрганларнинг бариси, ҳайратдан донг қотиб қолди. Рости,  писта чақиб ажойиб ва антиқа томоша кўрсатаётган балиқларга қойил қолмай сира иложингиз йўқ. 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар