Аслида тил ҳам тирик жон. У ҳам эркин нафас олиши, муттасил ривожланиб бориши керак.
Шу маънода, ўз она тилига меҳр-муҳаббати бўлмаган одамда киндик қони томган заминга, аждодлари минг йиллар давомида яратган буюк маданий меросга, ота-онага, зиғирча ҳурматни кутиб бўлмайди.
Бу гапларни айтишдан мақсад шуки, «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинганига салкам ўттиз йил бўлди. Бироқ шунга қарамай айрим юртдошларимизда она тилига ҳурматсиз, нописанд муносабат ҳамон давом этмоқда.
Ишга Юнусобод бозори яқинидаги кўприк ёнидан ўтиб бораман. Айнан ўша жойда 475-йўналишдаги «Isuzu» русумли автобус пештоқига «Черняевка, Юнусобод, Таможня» деган сўзлар кўрга ҳассадек қилиб ёзиб қўйилганига нима дейиш мумкин? Ўша ёзувни кўрганим ҳамон ёвуз генерал Черняевнинг қилган манфурликларини эслайман. Ўзи бу «қаҳрамон»ни Қозоғистон чегарасига қатнайдиган, ҳар икки гапнинг бирида худди тўтидек, «Черняевка, Черняевка» дея такрорлаётган киракашу савдогарлар билармикан?
Тарих фанлари доктори, профессор Ҳамид Зиёевнинг «Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши курашиш» китобида ўша босқинчи генерал Черняевнинг башорати келтириб ўтилади. «Ўлкадан кетиш мен учун катта ғам-ғусса, лекин номимнинг халқ хотирасида узоқ вақт давомида сақланиши мени анча юпатади», — деган экан ишонч билан. Минг афсуски, унинг ўшанда қилган башорати тўғри бўлиб чиқди.
Шу ўринда у қилган яна бир босқинчиликни айтмасак, бўлмас.Тошкент шаҳридаги Хожа Аҳрор мадрасасининг жанубий, Кўкалдош мадрасасининг шарқий томонида жоме масжиди жойлашган. Бу масжиднинг ғарбий қисмидаги гумбазли хонақоҳи 1865 йили босқинчи генерал Черняев бошчилигидаги қўшин томонидан вайрон қилинган.
Негадир ўша «Черняевка» деб аталаётган жойни «Ғишткўприк» деб ўз номи билан аташга одамларнинг тили келмайди. Қолаверса, бу она тилимизга ҳурматсизлик эмасми?
Ўша ҳолдан оташин бўлиб, ҳайдовчини бохабар қилсам, у пинагини ҳам бузмади. Индамай нари кетдим. Афсус...
Улуғбек Актамов
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔28
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔159
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔222
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил