Халқ билан      Бош саҳифа

ЭЛ  ДАРДИГА  МАЛҲАМ  БЎЛИБ  ЯШАШ — САОДАТ

Энг намунали маслаҳатчи кўрик-танловининг республика босқичи якунланди

Маҳалла — инсонни жамият билан уйғун яшашга ўргатадиган, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялайдиган маскан. Халқимиз минг йиллар давомида маҳалла бағрида бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб келмоқда.

Бугун маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг чинакам халқона усули сифатида жамиятимиздан мустаҳкам ўрин эгаллади. Маҳаллаларда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилгани бу ноёб институтнинг фаолият кўламини янада кенгайтирди.

Фуқаролар йиғинларида барқарор диний ва маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш борасида самарали фаолият юритаётган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларни аниқлаш, уларнинг илғор тажрибаси, эришган ижобий натижаларини оммалаштириш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида анъанавий тарзда «Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилган танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 8500 нафардан ортиқ маслаҳатчилар, иштирок этди. 27 июнь – 4 июль кунлари ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида эса 194 нафар маслаҳатчи ўзаро беллашди. Омад, албатта, энг зукко, билимли ва тажрибали 14 маслаҳатчига кулиб боқди.

Кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Ёшлар» саройида бўлиб ўтди.

Бу йилги танлов барчамиз учун энг улуғ, энг азиз айём —  Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик байрами арафасида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилди.

Танловда маслаҳатчиларнинг маънавий-маърифий ишларни қанчалик самарали ташкил этгани,  ҳудудда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни баркамол этиб тарбиялаш, эзгу миллий-диний анъана ва урф одатларни сақлаш ва ривожлантириш, тўй-ҳашам, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича намойиш этилди. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида спортга бўлган эътиборни кучайтириш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга кўмаклашиш, коллеж ва лицей ўқувчи қизларининг маънавиятини юксалтириш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий бандлигини таъминлаш каби йўналишларда амалга оширилаётган чора-тадбирларга, бу борада тўпланган ижобий тажрибаларга эътибор қаратилди.

Айниқса, маслаҳатчилар фаолиятига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, муаммоларнинг ечимини топиш юзасидан иштирокчиларнинг билим савияси, савол-жавоб асосида баҳоланди. Фуқаролар йиғини ишини самарали ташкил этиш, жамоатчилик назоратини таъминлаш, «оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлигини мустаҳкамлашга оид билимлари синовдан ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъати таъкидлаб ўтганидек, аслида ҳар бир иштирокчи энг намунали, дея эътироф этишга ҳақли. Аммо танловда шартли равишда энг муносиблар саралаб олиниши керак. Шунга кўра, танловнинг якуний босқичида иштирок этган 14 нафар маслаҳатчи орасида Гулистон шаҳридаги «Обод юрт» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Муқаддас Худойназарова танловнинг 1-ўринига муносиб деб топилди. Тошкент вилояти Қибрай тумани «Янгийўл» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Раъно Эргашева — иккинчи, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Янги Белтепа» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Феруза Раҳматуллаева учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Норимхол НУРМОНОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

🕔14:51, 02.10.2026 ✔120

Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔214

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

    Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

    Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

    ✔ 120    🕔 14:51, 02.10.2026
  • Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 214    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 208    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 260    🕔 15:15, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар