Мирзо Улуғбек тумани «Юзработ» маҳалласида аёллар спорт фестивали бўлиб ўтди. Эстафета югуриш мусобақасида 75 ёшгача бўлган 36 аёл баҳслашди.
Фестивалда иштирок этган пенсионерлар, маҳалла маслаҳатчилари, хотин-қизлар кенгаши раислари, оилавий поликлиника ходимлари, педагог ва мураббийларнинг барчаси турли номинациялар бўйича тақдирланишди.
— Мақсадимиз спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар саломатлигини асраш, — дейди Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилдора ОБИДОВА. — Аёлда ўз соғлиғига бўлган масъулликни кучайтириш ҳамда соғлом авлод дунёга келишини таъминлаш энг муҳим вазифамиз ҳисобланади.
Юртимиз аёлларининг турли халқаро ва миллий спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритаётгани аёлларга хос спорт турларининг оммалашиб бораётгани ҳамда соғлом, спортчи хотин-қизлар сони кўпаётганидан далолатдир.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил