Иқлим      Бош саҳифа

Етти шарифу етти пир

Бухорои шариф қадим-қадимдан азиз-авлиёлар, илмли, кароматли кишиларни вояга етказган. Дунё аҳли бу маконни Етти пирга бешик бўлган табаррук замин, дея эъзозлайди.

Етти шарифу етти пир

Бутун дунёдаги энг замонавий, дея тилга олинадиган Лондон, Франкфурт, Париж, Токио сингари шаҳарларнинг бирортаси ҳам замин сайқали Бухорога тенг кела олмайди. Сабаби, мазкур масканларнинг ҳеч бири номига «шариф» рутбаси қўшилмаган. Бухоро ­дунёдаги еттита шариф шаҳарлар рўйхатидан жой олган. Булар: Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара, Бағдоду шариф, Басраи шариф, Қуддуси шариф, Бухорои шариф, Дамашқи шариф. Кўпчилик, Мозори шариф-чи, деяётган бўлиши мумкин. Рости, «шариф» бу шаҳарнинг сифати эмас, балки номидир. Аслида шариф унвони оламга машҳур олиму фузалоларни етказиб берган, исломни мустаҳкамлаган, унинг кенг ёйилишида хизмати катта, имон-эътиқод ривожига улкан ҳисса қўшган шаҳарларга нисбатан «шарафланган», деган маънода берилади. Бухоронинг бундай фахрли рўйхатга қўшилишида улуғ аллома Сайфиддин Бохарзийнинг хизмати беқиёс.

Чиндан ҳам, бу заминда Етти пир — Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд сингари зотлар етишиб чиққан. Номлари юқорида келтирилган етти пир Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан бошланган «олтин силсила»нинг давомчилари бўлган. Улар кўнгилни нафсу ҳирсдан поклаш, ҳалол меҳнат қилиб умр кечириш, Аллоҳни севиш сингари яхши одатларга қатъий амал қилган. Хўш, Етти пирнинг муқаддас қадамжолари қайси ҳуддуда жойлашган?

Етти пирнинг энг улуғи, Хожагон тариқати асосчиси.

Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи — Ғиждувон тумани марказида;

Хожа Муҳаммад Ориф Ал Ревгарий зиёратгоҳи — Шофиркон тумани марказида;

Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий зиёратгоҳи — Вобкент туманидаги Анжирбоғ қишлоғида;

Хожа али Ромитаний зиёратгоҳи — Ромитан туманидаги Қўрғон қишлоғида;

Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий қабри ва мақбараси — Ромитан туманидаги Самос қишлоғида;

Саййид Амир Кулол — ҳозирги Когон туманидаги Сухор қишлоғида туғилиб, кулолчилик билан машғул бўлган. Айтишларича, унинг авлиё даражасига етган 114 та шогирди бўлган. Энг етуклари — Баҳоуддин Нақшбанд, Мавлоно Ориф Деггароний, Шайх Ёдгор Валий, Шайх Жамолиддин Деҳаи Осиёи, Шайх Шамсиддин Кулол, Хожа Дарзунийлар.

Когондаги яна бир нурафшон гўша — Қасри Орифон қишлоғидир. Бу манзилда Ҳазрати Баҳоуддин зиёратгоҳи мавжуд. Асл исми Муҳаммад Ибн Муҳаммад Жалолиддин бўлиб, Хожаи Бузург (улуғ Хожа), шоҳи Нақшбанд, Баҳоуддин номлари билан машҳур. Ул зот зиёратгоҳидан етти иқлимдан ташриф буюрган саёҳатчиларнинг қадами узилмайди. Агар Нақшбанд музейига кирсангиз, Етти пир ҳақида яхлит тушунчага эга бўласиз.

Хуллас: «Минг эшитгандан бир кўрган афзал», деганларидек, Етти пир мажмуаларини таърифлашга қалам ожиз. Уни фақат ўша манзилларга борган одам кўради ва қойил қолади, маънавий оламини бойитади. Зеро, олис-олислардан азиз-авлиёларнинг яхшиликка чорловлари даъватлари элас-элас эшитилгандай бўлади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар