Хоразмлик ижодкорнинг Қодирий боғига совғаси
Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.
БатафсилҚувноқ бўлиб барчага қувноқлик улашиб юр, бунинг эвазига сен билан ҳам қувноқ муносабатда бўладилар.
Тушунмасанг тушунмадим дегин, тушунтирганларида тушунишга ҳаракат қилгин.
* * *
Жониворларга меҳрибон бўлолмаган одам, қандай қилиб одамларга меҳрибон бўлсин!
* * *
Бир жойда кучсиз бўлиб, бошқа жойда кучли бўлишнинг иложи йўқ. Бекорга сандироқлама.
* * *
Бир жойни беҳуда тарк этмоқ бошқа жойга беҳуда ташриф буюрмоқдир.
* * *
Одамлар юмшоқ айтилган гапларга қулоқ соладилар ва амал қиладилар. Қамчи еб ишлашга ўрганган ҳайвоннинг итоаткорлигида хўжайинга нисбатан меҳр бор деб ўйлайсизми?
* * *
Нимагадир боғланиб қолсанг, мустақил бўлолмайсан.
* * *
Шижоат кўрсатиб ишлашдан тортинсанг, ўртамиёна одам бўлиб қоласан.
* * *
У на эр ва на ёр бўла олди.
* * *
Ота-она ҳаётдан кўз юмгач, аввало, уй ҳайвонларига қийин бўлади.
* * *
Мартабага меҳнатсиз эришиб бўлмайди.
* * *
Тайёрига талашмоқ ҳайвонга хосдир, йўқни бунёд этмоқ инсонга!
* * *
Уруш — ўзаро ҳурмат батамом тугаган жойда бошланади.
* * *
Тан олишни ўрганмагунингча эркак бўлолмайсан.
* * *
Акс таъсирга тайёргарлигинг бўлмаса, таъсир кўрсатиб ўтирма.
* * *
Гап ташиб юрган одам, аввало, ўзини сотиб юрган одамдир.
* * *
Эртага ярим қоғоз буйруқ билан мосуво бўладиган мартабанг, унинг бугун ҳам мавжуд эмаслигидан далолат беради.
* * *
Еган сари очликни, емаган сари тўқлиқни ҳис этдим.
* * *
Бу дунёнинг ишларига ҳеч бўлмаганда қуш парвози баландлигидан қарай олмас экансан, бахтиёр бўлмоқликдан умидингни уз.
* * *
Нарсангнинг қадрини уни йўқотмасдан билолмайсан.
* * *
Болалар машмашасига аралашиб, катта болакай бўлиб қолмагин.
Мавлоно МАҲМУД
Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.
БатафсилБотирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
Батафсил