Ҳозир шамоллаш ва гриппнинг айни мавсуми. Бурун битса, томоқ оғриса, кимдир «шамоллабман» деса, бошқа биров «грипп бўлдим шекилли», дейди.
Яъни, кўпчилик уларни битта касаллик деб ўйлайди. Аслида эса шамоллаш ва грипп касаллик белгиларига кўра, бир-биридан фарқланади.
— Шамоллаш вируси ҳаво-томчи йўли орқали юқиб, нафас йўлларининг шиллиқ қаватини яллиғлайди, — дейди Тошкент тиббиёт академияси болалар касалликлари кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Эркин Худойқулов. — Енгил ҳолсизлик, томоқ оғриши, ёқимсиз йўтал хуружи, бурун битиши ҳолатлари кузатилади. Баъзилар кунлар совиши шамоллашга сабаб бўлади, деб фараз қилади. Аслида бундай эмас. Бунга асосий сабаб тананинг совуқ об-ҳавони ҳаддан ташқари ўтказиб юборишидир.
Грипп инфекцияси ҳам ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Фақат касаллик одамга юққанда тана ҳарорати бирдан юқорига, 38°-40°гача кўтарилади. Бунда юз қизариши, бош оғриши, кучли ҳолсизлик, суяк ва мушаклар қақшаши кузатилади. Шунингдек, касалликнинг дастлабки соатлари ёки эртасига бурун битиши, тумов ва йўтал аломатлари пайдо бўлади.
Гриппни юқтириб олган бемор акса урганда, йўталганда, суҳбатлашганда кўп миқдорда грипп вируси ажралиб чиқади ва қисқа муддатда атроф зарарланади. Шу тариқа вирус заиф, нимжон, иммунитети паст болага, кексага, ҳомиладор аёлга ҳамда сурункали хасталиги бор кишига тез юқади. Бунинг олдини олиш учун бемор оғзини махсус ниқоб билан ёпиб юриши лозим. У грипп вирусининг ҳавога тарқалишини 70 баробарга камайтиради.
— Гриппдан ҳимояланишнинг энг самарали йўлларидан бири — касалликка қарши вакцина қабул қилиш. Аммо вакцинани олган кишиларда ҳам баъзан бош оғриши, кўнгил айниши каби аломатлар бўлар экан. Бунинг сабаби нимада?
— Гриппга қарши эмланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш шарт. Шунда кишининг организмида бирор турдаги хасталик бор-йўқлигига қараб хулоса чиқарилади. Шифокор рухсат бергандан кейин эмлашга рухсат берилади.
Вакцина қабул қилгандан сўнг, организмда касалликка қарши иммунитет шаклланади. Иммунитет икки-уч кунда шаклланиши боис бош оғриғи ва кўнгил айниши кузатилиши ҳам мумкин. Агар бу ҳолат чўзилаверса, шифокор кўригига бориш лозим. Вакцинани олган киши бир йил давомида касалликни юқтирмаслиги мумкин.
— Касалликни уй шароитида қандай даволаш мумкин?
— Бунда қуйидагиларни тавсия этиш мумкин. Аввало, касаллик юққанда бемор ётган хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш керак. Бу хонада вируслар тўпланишининг олдини олади. С витаминига бой бўлган лимон, малинали чой, наъматак дамламасини ичиб туриш лозим. Витаминларга бой турли шарбатлардан ичилса ҳам, мақсадга мувофиқ.
Бундан ташқари, беҳи истеъмол қилиш яхши фойда беради. Касаллик йўтал билан кечаётган бўлса, у ҳолда бир дона беҳини иккига бўлиб, данакларидан тозалаб чуқурча қилинади ва унга асал қўшиб газ печида паст оловда бир соат давомида димланади. Уни иссиқлигида истеъмол қилиш йўтални тез бартараф этишга ёрдам беради. Шунингдек, намакоб сув билан бурунни чайишнинг ҳам нафи катта.
Бемор ётган хонага исириқ тутатиш. У ҳаводаги вирусларни йўқ қилади. Аммо беморнинг исириққа аллергияси бўлса, уни тутатмаган маъқул. Чунки исириқ тутуни беморнинг нафас йўлларини бўғиб, аҳволини янада ёмонлаштириши мумкин.
Пиёз ҳам касалликка қарши яхши воситалардан бири. Пиёз сувини сиқиб, бирга бир қилиб сув қўшилади ва бурунга томизилади. Шунда бурундан нафас олиш яхшиланади ва бурундаги вирус фаоллиги йўқолади.
Бекзод НАСИМБОЕВ,
ёзиб олди.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔26
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔50
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔62
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил