Саломатлик      Бош саҳифа

ЧОРВАНИ «КУЙДИРГИ»ГА ҚАРШИ ЭМЛАТИШ

касалликка йўлиқмаслик гаровидир

Яқинда ижтимоий тармоқлар, айрим интернет сайтларида бир хабар пайдо бўлди:

ЧОРВАНИ «КУЙДИРГИ»ГА ҚАРШИ ЭМЛАТИШ

яқин атрофдаги мамлакатлар ҳудудида куйдирги касаллиги тарқалаётган эмиш. Бу эса кўпчиликни хавотирга солгани, шубҳасиз.

Хўш, бу ўзи қандай хасталик? Юқиш омиллари нималардан иборат? Аҳолининг саросимага тушишига асос борми?

Одамга қандай юқади

Куйдирги — жонивор ва одамлар учун бирдай ўта хавфли юқумли касаллик. У дунёда кенг тарқалган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро эпизоотик бюроси маълумотларига кўра, дунёнинг қатор давлатларида, хусусан, Африка ва Осиё қитъаларида куйдирги бўйича эпизоотик-эпидемик вазият мураккаблигича қолмоқда. Кейинги пайтларда республикамизга қўшни давлатларда ҳам куйдирги бўйича вазият яхши эмаслиги қайд этилган.

Куйдирги табиий ўчоқли касаллик бўлиб, чорвачилик ривожланган ҳудудларда кўп учрайди. Бу асосан, куйдиргига чалинган ҳайвонларни сўйиш, терисини шилиш, гўштини майдалаш, ташиш ва ошқозон-ичаклари ҳамда калла-почаларини тозалаш жараёни билан боғлиқ.

Касаллик одамга куйдиргига чалинган жониворларни парваришлаганда, хасталанган ҳайвондан олинган тери ва жунга ишлов берилганда, бундай ҳайвоннинг сути ва гўшти истеъмол қилинганда юқади.

Касаллик турлари

Одамда мазкур касаллик аксарият ҳолларда тери шаклида (98-99 фоиз) учрайди ва бемор тўлиқ тиббий даво-муолажалардан сўнг, ҳеч қандай асоратсиз соғайиб кетади. Касалликнинг «тери яраси» шаклдагиси бошқа яралардан тубдан фарқ қилади. Бунда яра оғриқсиз бўлади (агар иккиламчи инфекция қўшилмаса). Усти кўмирга ўхшаш қора пўстлоқ билан қопланади. Атрофи қизариб, шиш пайдо бўлади. Баъзида эса ярага яқин жойлашган лимфа тугунлари яллиғланиб, катталашиши кузатилади. Шунингдек, яра атрофида пуфаксимон тошмалар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Куйдирги яраси, асосан, қўл, оёқ, юз, бўйинда учрайди.

Нима қилиш керак?

Айрим ҳолларда бемор яранинг устидаги қора пўстини ўткир тиғли буюм ёрдамида олиб ташлашга уринади. Зинҳор бундай қилмаслик лозим. Акс ҳолда касалликнинг тери шакли септик кўринишга ўтиб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис баданда яра пайдо бўлса ва унинг юзага келиши касалланган молларни сўйиш, терисини шилиш, гўштини майдалаш ва ошқозон-ичакларини ҳамда калла-почасини тозалаш билан бевосита боғлиқ деб ҳисобланса, зудликда ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилиш керак.

Ҳайвондаги белгилари

Ҳайвонда хасталик ўзига хос клиник белгилар билан кечади. Унинг яширин даври 8 кунгача. Дарднинг кечиши ўткир, ярим ўткир, баъзан эса яшин тезлигида бўлиши мумкин. Яшин тезликда бошланганда ҳайвон бирдан йиқилиб, оғзи, бурнидан қон аралаш суюқлик (кўпик) ажралади ва жонивор нобуд бўлади. Оққан қон эса ивимайди.

Йирик шохли ҳайвонларда касаллик ярим ўткир тарзда кечганда тана ҳарорати 40-45 даражагача кўтарилади, мушаклари қисқаради, томир уриши тезлашади, нафас олганда шовқин пайдо бўлади, қорин шишади, орқа ичакдан ахлат билан қон аралаш суюқлик, сийдик билан қон ажралади.

Олдини олиш

Куйдирги, асосан, ҳайвонлар касаллиги. Шунинг учун хасталикнинг ҳайвонларда пайдо бўлиши олди олинса, одамларда қайд этилмайди. Бунинг энг асосий профилактика тадбири — чорва молларини вақтида ҳисобга олиш ва уларни тўлиқ эмлашдир. Моллар касалланса, уларни ўзбошимчалик билан даволамасдан, дарҳол ветеринария ходимларига мурожаат қилиш лозим.

Бундан ташқари, чорва молларини уй шароитида сўйиш тақиқланади. Уларни фақат кушхоналар ва махсус жойларда, ветеринария ходими назорати остида сўйиш керак.

Шунингдек, кўча-кўйларда сотилаётган чорва моллари гўшти хатарли бўлиши мумкин. Шу боис гўштни фақат махсус дўконлардан харид қилиш тавсия этилади.

Куйдирги касаллигига чалинмаслик ҳар бир инсондан тиббий маданият ва ўз саломатлигига эътиборли бўлишни талаб этади. Бунинг учун соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига тўла риоя этиш лозим. Уйлардаги молхоналарни тоза тутиш, гўнг ва бошқа чиқиндиларнинг йиғилиб қолиши оқибатида турли инфекцияларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳамда дезинфекция, дезинсекция тадбирларини ўтказиш, куйдиргига қарши профилактик эмлатиш даркор.

Баҳром АЛМАТОВ,

Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар