Саломатлик      Бош саҳифа

ЎЗИ  ҲАМ,  ПЎЧОҒИ  ҲАМ  ДАВО

Тарвуз — жазирама ёз кунларида энг кўп истеъмол қилинадиган полиз экинларидан биридир. У танада сувга бўлган эҳтиёжни бирмунча қондириб, чанқоқни босади.

ЎЗИ  ҲАМ,  ПЎЧОҒИ  ҲАМ  ДАВО

Чанқаш ҳисси тананинг нафақат сувга бўлган эҳтиёжи ошганидан, балки маъданли моддалар камайиб кетганидан ҳам пайдо бўлади. Мазкур моддалар бўлмагани боис баъзан сув инсон чанқоғини тўлиқ қондира олмайди. Тарвуз эса, минерал моддаларга бой бўлиб, тананинг ҳар иккала моддага бўлган талабини ҳам қондиради.

Ўртача 150 грамм тарвуз мағзида 135 грамм сув бўлади, 9 грамми эса, ширинликлар (фруктоза, шакар, глюкоза)га тўғри келади. Шунча миқдордаги тарвуз эса, бор-йўғи 46 килокаллория қувватга эга. Яъни, ундан анча-мунча истеъмол қилиб қўйилганда ҳам вазн ортишига олиб келмайди. Бундан ташқари, тарвузда кўп миқдорда фолат кислотаси бўлиб,  у танада қон яратишда иштирок этади.

Ибн Синонинг тиббиётга оид асарларида келтирилишича, тарвуз-қовун, помидор-бодринг, асосий овқатдан камида ярим соат олдин (шу вақт ичида улар бемалол ичакка ўтиб, меъда фаолиятига салбий таъсир этмайди) истеъмол қилиниши керак. Сабаби полиз маҳсулотлари, сабзавотлар ошқозонда узоқ сақланса, ачийди ва меъда шираси таркибидаги кислота таъсирида ўзининг шифобахшлигини йўқотади, (паловнинг устидан тановул қилинса, айнан шундай бўлади).

Тарвуз терини парваришлашда ҳам асосий даволовчи восита ҳисобланади. Қуруқ ёки янги узилган тарвуз пўчоғидан дамланган чой ёшлик гўзаллигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Кунига бир стакан тарвуз шарбатини ичиш тана саломатлиги учун фойдали бўлиб, ёғли ва қуруқ териларга бирдек таъсир қилади ҳамда уни тетиклаштиради. Бундан ташқари, ундан тери осилиб қолишига қарши фойдаланиш ҳам мумкин. Бунинг учун тарвуз шарбатига қоғоз сочиқни намлаб, терида 15 дақиқа ушлаб туриш кифоя. Бунда тарвуз шарбати илиқ бўлиши керак.

Тарвуз шарбатидан тайёрланган муз бўлакчалари ҳам шифобахш саналади. Терини таранглаштириш учун тарвузли муз бўлакчасини юзга суриб, унинг шарбатини 10-15 дақиқа юзда қолдириш керак. Сўнгра совуқ сув билан ювиб, намлантирувчи кремдан суртиш керак.

Яна бир муолажа: тарвуз шарбатига ўрик шарбатини қўшиш орқали терини тозалаш мумкин. Бу аралашма ўртача ва қуруқ юз териси учун тўғри келса, ёғли тери учун тарвуз шарбатига бодринг шарбатини қўшиш тавсия этилади.

Тарвуз этидан тайёрланган бўтқани юзга 15-20 дақиқа суртиб қўйиш терини фақатгина озиқлантириб қолмай, рангини ҳам яхшилайди.

Буни қарангки, тарвузнинг шифобахшлиги фақат терига таъсир этиб қолмай, сочлар учун ҳам яхшигина муолажа экан. Бунинг учун бор-йўғи тарвуз этини эзиб, уни сочга 20 дақиқа суртиб қўйиш керак, холос.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар