Саломатлик      Бош саҳифа

Ёшлигингизни қайтариб беради

Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобида шолғомнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп маълумотлар келтирилган. «…Шолғомда ҳар хил қувват бор.

Ёшлигингизни қайтариб беради

Агар бир дона шолғомнинг ичини ўйиб, асал солиб қўрга кўмилса, совуқдан пайдо бўлган ва ярага айланган ёриқларга фойда қилади. Гўшт билан қўшиб қайнатилгани кучли озиқ бўлади ва буйракларни қиздиради. Шунингдек, белни қиздиради. Шолғомнинг қайнатмаси подагра касалига қўйилса, дардни олади. Уни пишириб ёки хомлик ҳолича ейилса, кўзга фойда қилади…»

Қайнатма суви билан оғиз ғарғара қилинса, томоқ оғриғи, шунингдек, тишларнинг лўққиллаб оғришини тўхтатади.

Назарий тиббиётда текширилишича, шолғом таркибида мавжуд бўлган глюкоза пиширилиши жараёнида хантал мойига айланади. Хантал мойи, ўз навбатида, иштаҳа очиб, асабни тинчлантиради.

Темир етишмовчилиги ўз-ўзидан камқонликка олиб келади. Буни қарангки,  шолғом — темирнинг ажойиб манбаидир.

Хорижий нашрларнинг бирида ёзишича, ҳомиладорликка тайёрланаётган ёки ҳомиладор аёллар исмалоқ, ловия, қовоқ, шолғомни кўпроқ истеъмол қилишлари керак экан. Сабаби, ушбу маҳсулотларда ҳомила учун керакли фолий кислотаси мавжуд.

Бундан ташқари, шолғомда суякларни мустаҳкамловчи кальций ва калий моддалари жуда кўп. Ушбу сабзавотни мунтазам истеъмол қилган кишининг нафақат суяклари мустаҳкам бўлади, балки шикастланганда ҳам тезда ўзини тиклайди.

Доимий тамаки чекувчиларда А витамини етишмаслиги оқибатида ўпка яллиғланиши ва ўпка саратонига чалиниши тезлашади. Шолғомдаги витаминлар эса ўпкани ҳимоя қилади, яллиғланишнинг олдини олади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔23

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар