Кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқарувчи ҳолатлардан бири бу оёқ терлашидир. Ноҳуш ҳид нафақат ўзингизга, балки бошқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу каби муаммолардан қутулиш ҳар кимни ҳам ўйлантириб қўяди. Хўш, бунинг чораси қандай?
Оёғингизни антибактериал совун билан кунига икки маҳал — эрталаб ва кечқурун албатта ювинг. Сўнгра уларни сочиқ билан яхшилаб артинг. Гигиена қоидаларига риоя этиш оёқ терлашини йўқотишда энг асосий омилдир.
Ҳар куни пайпоқларни алмаштиринг. Улар албатта тоза бўлиши лозим. Сунъий (синтетик) маҳсулотлар мумкин эмас, фақатгина табиий хомашёдан тайёрланган пайпоқ ва оёқ кийимларидан фойдаланинг.
Оёқ кийимингиздан ҳаво ўтиб туриши ҳам муҳим. Шунингдек, оёқ кийимларни ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам тозалаб юришни канда қилманг.
Махсус бактерия ва замбуруғларга қарши спрейдан фойдаланинг. Шунингдек, талк ёки болалар баданига сепиладиган махсус кукундан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил