Ҳар қандай қўшимча озиқни бола хуш кўриб истеъмол қилгани билан у гўдак организмига оғирлик қилиши мумкин.
— Болам яқинда икки ёшга тўлади. Жуда нимжон. Кўкрак сутидан бошқа қўшимча озиқларни хуш кўрмайди. Унинг нимжонлигига иштаҳасизлиги сабаб бўлиши мумкинми?
Саида АҲРОРОВА,
Андижон вилояти
— Икки ёшли бола, албатта, қўшимча овқатлар билан озиқланиши зарур, — дейди Зангиота туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника педиатири Муқаддас СОАТОВА. — Аммо унинг нимжонлигини фақатгина овқатланишига боғлаб бўлмайди. Айрим касалликлар борки, масалан, рахит асоратлари, камқонлик, гиповитаминозлар боланинг умумий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, унинг асабий, касалликка тез чалинувчан бўлиб қолишига ва иштаҳасининг йўқолишига олиб келади. Буни ташхислаш учун лаборатория таҳлиллари ўтказилади. Бу ёшда кўкрак сути ягона озиқ манбаи бўлиб қолиши керак эмас. Бола катта бўлгани сайин унинг организми янада кўпроқ озиқа таъминотига эҳтиёж сеза бошлайди. Эндиликда, кўкрак сутининг озиқавий қиймати бола организми учун етарли бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам гўдак 6-7 ойлигиданоқ қўшимча овқатга ўргатиб борилади.
Ёш болаларнинг овқатланиш рациони оқсил, витамин ва микроэлементларга бой бўлиши керак. Қўшимчаларсиз уй шароитида тайёрланган овқатлар, йогуртлар, мева ва сабзавот пюрелари бола учун жуда фойдали. Олти ойлик боланинг тишлари тўлиқ чиқиб бўлмагани учун бу даврда қўшимча оқватни турли пюрелардан бошлаган маъқул. Масалан, бир ҳафта давомида фақат картошкадан тайёрланган пюре бериб борилади. Шунда боланинг таъм сезгилари ҳам мослаша бошлайди. Сабзи ва қовоқ пюреларини навбати билан бериш тавсия этилади. Иложи бўлса, илк маротаба берилаётган бу маҳсулотларга умуман шакар қўшмаган маъқул. Кейинчалик бола шакарсиз бўлган таомни емай қўяди. Шуни унутмаслик керакки, қўшимчаларни беришда оз-оздан ва аста-секинлик билан ўргатиб бориш тавсия этилади. Чунки фақатгина кўкрак сути ёки сунъий бўтқалар билан озиқланаётган гўдак ошқозонига янги маҳсулотлар мутлақо нотаниш. Ҳар қандай қўшимча озиқни бола хуш кўриб истеъмол қилгани билан у гўдак организмига оғирлик қилиши мумкин. Баъзи оналар қўшимча овқатдан бош тортган болани ўргатишга эринишади ва эмизишда давом этади. Бир ёшдан кейин кўкрак сутининг озиқавий қиймати камайиб боради ва боланинг иммунитети тушиши натижасида тез-тез касалликка чалинишига олиб келади.
Агар бола қўшимча овқатни ейишни истамаса, унга мажбурлаб едириш ярамайди. Яхшиси, кутиш ва эмизишни секинлик билан камайтириш орқали уни қўшимча овқатга ўргатса бўлади.
3-5 ёш оралиқдаги болалар атроф-муҳитга ўта қизиқувчан, бир жойда тик турмайдиган ва саволлар билан безор қилиб юборадиган ёшда бўлишади. Шунинг учун ҳам овқатланиш масаласига улардек қувноқлик билан ёндашиш керак. Масалан, турли хушчақчақ шакллар (смайликлар) суратида тайёрланган таомлар, ҳайвон ва дарахтларни эслатадиган шаклдаги ширинликлар, ранг-баранг безатилган салатлар болажонларнинг жону дили. Эринчоқлик ва дангасалик, қўрслик ва қўполлик билан ҳеч нимага эриша олмайсиз.
Икки ёшдан ошган болани ҳар куни беш маҳал овқатланиши белгиланган. Яъни, бу уч маҳал иссиқ овқат, икки маҳал оралиқ овқатланишни ўз ичига олади. Эрталабки нонуштага сутли ва ёрмали бўтқалар, тушликда сабзавот, гўшт ва дуккакли маҳсулотлардан тайёрланган суюқ ва қуюқ овқатларни бериш мумкин. Кечки пайт эса болага оғирлик қилмайдиган мазали котлетлар, пюрелар билан тўйдириш керак. Оралиқ овқатланиш маҳали творог, йогурт, булочка ва мевалар бола учун жуда фойдали.
Ҳозирги пайтда болаларда иштаҳасизлик жуда ҳам кўп учраяпти. Юқорида берилган савол билан деярли ҳар куни бир нечта оналар мурожаат қилади. Иштаҳани очувчи дорини тавсия қилишдан аввал шифокор, албатта, суриштиради: бола нимага овқат емайди ва қачондан бошлаб емайди? Шу каби жиҳатларга аниқлик киритгандан сўнг бундай дори воситалари тавсия этилади. Айниқса, юртимизда ўсадиган гиёҳлар асосида тайёрланадиган дамламалар яхши самара бермоқда.
Наргиза ЮНУСОВА
ёзиб олди.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔26
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔50
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔62
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил