Эрталаб тургач, албатта аввало ойнага қараймиз. Бирдан кайфиятимиз бузилади: қовоқларимиз худди ари чаққандек шишиб қолган.
Уйда бўлсак-ку аста-секин йўқолади, аммо эрталабдан ўқишга, ишга бориб одамлар билан мулоқот қиладиган киши соғлом тетик кўринишда бўлишни хоҳлайди. Хўш, бу уйқусизликдан бўлмаса, қовоқлар ости нега шишади ва уни бартараф этишнинг иложи борми?
Бунга одам ички органларининг касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Қовоқости шишига: муддати ўтган, сифатсиз косметикадан фойдаланиш, кечқурун ичилган спиртли ичимликлар, кашандалик, уйқусизлик, депрессия, стресс, уйқудан олдин шўр егуликлар ейиш сабаб бўлади. Бундай вазиятда кўз атрофи терисини тортувчи табиий ниқоблар, мойчечак, қора чой, сувдан тайёрланган совуқ компресслар, муз бўлакчалари, мойчечак, маврак, дамламаларидан тайёрланадиган компресслар яхши фойда беради.
Эслатма! Қовоқости шишишини йўқотиш учун мойчечак, розмарин, ялпиз баргларидан фойдаланинг.
Бир пиёла қайноқ сувга бир қошиқ қуритилган ўтлар жамланмасидан солиб устини ёпиб, дамлаб қўйилади. Совиган, тайёр дамламадан қовоқостига компресс қилинади.
1 қошиқ чойга 1 қошиқ қуритилган мойчечак аралаштирилиб, бир пиёла қайнаган сув солиб, дамланади ва совигач, дамламага пахта ботириб қовоқлар устига қўйилади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔23
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил