— Фарзандим бир ёшда. Яқиндан бери сон ва тос соҳасида майда тошмалар тошяпти. Ҳар гал кийинтираётганимда йиғлайди. Шифокорга мурожаат қилганимда буни аллергик ҳолат деди. Тагликлардан фойдаланиш аллергия чиқариши мумкинми?
Дилобар КАРИМОВА,
Сурхондарё вилояти
— Чақалоқ туғилгач, яқинлари унга зарур нарсалар ҳозирлар экан, шу қаторда тагликларга алоҳида эҳтиёж сезилади, — дейди Учтепа тумани 3-сон шаҳар болалар клиникаси педиатри Дилфуза БЕКЖАНОВА. — Чунки тагликлар болага, ўз навбатида, онага ҳам анча енгиллик яратади. Тагликдан тўғри фойдаланиш борасида деярли ҳар бир аёлга ўз тавсияларимизни эслатиб ўтамиз. Айниқса, ёш оналар ҳали фарзанд парваришида у қадар тажрибага эга бўлмагани боис улар билан кўпроқ мулоқот ўтказамиз. Ҳар қандай тагликни ишлатишдан аввал унинг яроқлилик муддати ва қайси вазндаги болага мўлжалланганидан хабардор бўлиш лозим. Нотўғри танланган «памперс» гўдакнинг сон ва қорин соҳаларини қисиб қўйиши натижасида қон айланмай қолиши, аллергик ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Баъзилар унинг зарари, айниқса, ўғил болалар соғлиғига таъсири хусусида сўрайди. Умуман олганда, ҳаво ўтказувчан, яхши сақланган тагликлар ҳақиқатан ҳам зарарсиз. Аксинча, суюқликни ўзига тезда шимиб олиб боланинг тагини қуруқ сақлайди. Уйқуси бир маромда кечишини таъминлашга ёрдам беради. Айниқса, ҳавонинг совуқ кунларида унинг фойдаси кўпроқ билинади. Фақат меъёр ва тозаликка амал қилинганда хавотирга ўрин қолмайди. Айрим оналар тежамкор бўламан, деб «памперс» тўлгунича кутади. Бу асло мумкин эмас. Яъни, ҳар бир тагликнинг давомийлик муддати бор. Уч-тўрт соатгача кийдириб, кейин, албатта, 40 дақиқа ёки бир соат бола терисига дам беришга одатланиш керак.
Кичик ўлчамдаги ёки сифатсиз тагликни мунтазам ишлатиш ҳали ривожланиш босқичидан ўтаётган болада баъзи бир касалликлар, айтайлик, аллергияни чақириш эҳтимоли бор.
Агар у ёки бу турдаги таглик сизнинг чақалоғингизда аллергия чақириб, қизариш ва турли тошмалар тоширган бўлса ундан дарҳол воз кечинг. Ўзбилармонлик қилиб даволашга ўтиб кетманг ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Чунки мутахассис у қандай тошма экани ва қайси йўл билан болага ёрдам кўрсатишни билади. Гўдак ўша қизариш ва тошмалардан буткул халос бўлгунча «памперс» ишлатманг. Бу каби ҳолатларга дуч келмаслик учун ҳар гал тагликни ечиб олганда болани илиқ сувда ювинтиринг. Тўғри, бундай пайтларда нам салфеткалар жуда қўл келади. Унутманг, ҳар қандай турдаги нам сочиқча ҳам оддийгина илиқ сув ўрнини боса олмайди.
Тагликдан неча ёшгача фойдаланиш мумкин? Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилишади. Бу аксарият ҳолларда боланинг индивидуал ўсиш шароитига боғлиқ. Лекин бир ёшдан кейин боланинг эси кира бошлаши билан уни тувакка ўтиришга ундаш керак. Бирданига тагликдан фойдаланмай қўйиш ҳам ярамайди. Аввал кундуз пайтлари «памперс» кийдирмасдан олиб юринг, маълум вақт ўтгач, кичкинтойни ўзини тутишига қараб тагликдан буткул холи қилиш энг тўғри йўлдир. Бувиларимиздан қолган одатга кўра чақалоқни чилла давридаёқ бунга уриниб кўрса бўлади. Чақалоқнинг қулоғига бирор сўз ёки товушни айтиб тувакка олиб борганда болада аста-секин шартли рефлекс ҳосил бўлади ва кейинчалик ана ўша сўз, товуш айтилса ёки ҳожатга мойиллик сезса, безовталаниб атрофдагиларга буни билдиради. Мана шу одатни қўллаш яхши самара беради.
Наргиза ЮНУСОВА
ёзиб олди.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔20
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔43
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔56
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил