Саломатлик      Бош саҳифа

Юз парваришининг «олтин» қоидалари

Ҳар бир аёл гўзал ва мафтункор бўлишни истайди. Бунда, айниқса, юзига ўзгача эътибор беради. Юздаги гўзаллик узоқ сақлаб қолиниши учун эса уни тўғри парвариш қилиш лозим.

Юз парваришининг «олтин» қоидалари

Тўғри танлов

Парваришни бошлашдан олдин, аввало, юз терисининг хусусияти қандай эканини аниқлаб олиш керак. Шундан сўнг, ўша юзга мос косметик воситалар танланади. Чунки ёғли, қуруқ ва аралаш турга мансуб юз терилари бир-биридан тубдан фарқ қилади.

Сезгир нуқталар

 Юз териси бир бутун кўрингани билан ҳар бир қисмининг хоссалари бошқа-бошқа. Масалан, кўз ости териси ва лаблар энг нозик нуқталардир. Шу сабабли улар янада кўпроқ парваришга муҳтож.

Тозалаш

Таъсирчан юз терисини тозалаш пардозни кетказишдан бошланади. Терининг табиийлиги ва намлигини яхши сақлаб қолиш учун махсус пардоз тозаловчи воситадан фойдалананган маъқул.

Уй шароитида пилинг

Ҳафтада бир ёки икки марта уй шароитига мўлжалланган махсус енгил пилинг воситаларидан фойдаланинг. У юз терисининг устки кир қисми, майда ажинлар ва ўлик ҳужайраларидан фориғ бўлишга ёрдам беради. Шу билан бирга, қон айланишини ҳам яхшилайди. Шуни унутмаслик керакки,  пилинг воситаларидан фойдалангач, юзни муайян вақт қуёш нуридан сақлаш лозим.

Фойдали харид

Пардоз воситаларини харид қилишдан олдин, унинг ёрлиғи билан танишиб чиқинг. Сўнг юзингизга мос келадиган косметик воситаларни сотиб олинг. Ёдда тутинг, бирор танишингиз ўзида синаб кўриб, яхши натижа берган косметика сизнинг терингизга тўғри келмаслиги мумкин. Қайтага, салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Шу боис юз терингизда мутлақо «тажриба» ўтказманг.

Қуёшдан ҳимоялаш

Эътибор қилган бўлсангиз, кейинги пайтларда пардоз воситаларида қуёш нуридан ҳимояланишни акс эттираётган белги кўпаймоқда. Бундан кўриниб турибдики, қуёш нури юз териси учун зарарли. Салбий оқибатларидан бири — терини эрта қаритади.

Зарарли одатлар

Дарвоқе, алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилиш, чекиш, асабийлашиш, стресс юзда ўз аксини намоён этади. Демак, ажинлар ва ёқимсиз кўринишдаги тошмалар ҳамда доғларга дуч келишни хоҳламасангиз, бундай салбий одатлардан воз кечиш шарт.

 

Севара ЎКТАМОВА

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар