Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилҚирғизистоннинг Сокулук тумани Орок қишлоғида яшовчи чорвадор Жалил Шукуров Покистондан 6 минг АҚШ долларига зотдор қўчқор олиб келди. Бу ҳақда Turmush.kg сайти хабар тарқатди.
Тажрибали чорвадор ўз фермасида қўчқорларнинг дурагай зотларини яратиш билан шуғулланади. Покистондан келтирилган қўчқор гўшт учун боқилади. Унинг ҳозирги оғирлиги 150 килограмм. Ушбу зотнинг афзаллиги шундаки, иқлим ўзгаришига тез мослашади ҳамда озуқа танламайди, жуда тез семиради.
Бундан ташқари, чорвадор Ҳиндистондан ҳар бири 3 минг долларга тенг «Битал» зотли эчкилардан олиб келган. У кунига 6 литргача сут, семиртирса, яхши гўшт ҳам қилади. Бу зот Панжобда кенг тарқалган.
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилСўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
БатафсилЕвропани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил