Халқ билан      Бош саҳифа

Халқ ишончи — зиммамизда

Маҳалла институтига жуда катта аҳамият берилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Халқ ишончи — зиммамизда

Муқаддам маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан ортиқ ваколатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилгани, қолаверса, уларнинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориши бунинг яққол исботидир. Шу маънода, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масаласи юртимизда муҳим сиёсий жараён сифатида эътироф этиляпти.

Ўхшаши йўқ ноёб тизим

Бугун барча маҳаллаларда бу ижтимоий-сиёсий тадбирни юксак савияда ўтказишда қонун устуворлигини таъминлаш, тарғибот ишларини кучайтириш қизғин олиб борилмоқда.

— Маҳалла — дунёда ўхшаши йўқ бўлган ноёб тизим, — дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенат Кенгаши комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини ОАВда ёритишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Толибжон ­МАДУМАРОВ журналистлар билан суҳбатда. — Унда бўлаётган муҳим сиёсий жараённи дунёга тезкор, аниқ ва холис етказиш вазифаси олдимизда турибди. Бунда даврий матбуот нашрлари, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар билан бир қаторда кўп минг сонли аудиторияга эга бўлган интернет сайтларнинг ҳам ҳиссаси катта. Биз сайлов билан боғлиқ жараёнларни сайтлар воситасида тезкор ёритишни ҳам йўлга қўйдик. Энди бу жараён билан дунёнинг исталган нуқтасидан туриб ҳар куни мунтазам танишиб бориш мумкин.

Дарҳақиқат, сайловнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириб бериш, фуқароларнинг фаоллигини янада ошириш, адолат ва холисликни таъминлаш каби тарғибот-ташвиқот ишларида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳиссаси катта. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинаётган ўқув-семинарларда жараённи тезкор, аниқ, холис ва адолатли ёритиш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти. Зеро, фуқароларни зарур маълумотлар билан таъминлаш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини кучайтириш энг муҳим вазифалардан биридир.     

Масъулият янада ошади

Халқ ўртасида юксак обрў-эътиборга эга номзодларни танлаш барчага бирдек масъулият юклайди. Шу маънода, жойларда тузилган ишчи гуруҳлар, сайловни ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ҳамда халқ ишончини ўз зиммасига олиб, сайлов жараёнида бевосита иштирок этадиган вакиллар ана шу масъулиятни чуқур ҳис қилиши зарурлигини даврнинг ўзи талаб қилмоқда.   

— Ҳозирги вақтда туманимиздаги 60 фуқоралар йиғинида сайловга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар ташкил қилинган, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Паркент туман бўлинмаси раиси Фахриддин ДАДАМАТОВ. — Бўлажак сайловда 60 фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 540 нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланади. Халқ депутатлари туман Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссия таркиби тузилиб, матбуотда эълон қилинди. Бу сайловнинг ҳаққонийлигини таъминлашда муҳим ҳисобланади. 

Фахриддин Дадаматовнинг маълумот беришича, бўлажак сайлов амалдаги қонун ҳужжатларига, очиқ ва ошкора, демократик принципларга мувофиқ ҳолда ўтишини ташкил этиш, энг муносиб ва ҳурматли, ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқароларнинг маҳаллага сайланишини таъминлаш сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиянинг асосий вазифасидир.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига келгуси икки ярим йил учун сайланадиган раис ва унинг маслаҳатчилари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, маҳалладаги ҳар бир оила, ҳар бир инсон тақдири учун масъулиятни зиммасига олишга қодир фидойилар бўлиши, маҳалла ақлининг фикр-ўйлари, мақсад-муддаоларини иш фаолияти орқали ифода этиши талаб қилинади.

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ

n> Унутманг, бахтингиз ўз қўлингизда!




Ўхшаш мақолалар

Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

🕔14:51, 02.10.2026 ✔120

Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔214

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

    Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

    Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

    ✔ 120    🕔 14:51, 02.10.2026
  • Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 214    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 208    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 260    🕔 15:15, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар