Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Ҳаёт бу — саёҳат

«Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

Ҳаётимизда юз берадиган ҳар бир ҳодиса бизнинг умр йўлимизни белгилайди. Ҳеч бир нарса бежиз эмас. Ҳатто, қачонлардир тасодифан тиқилинчда туртиниб кетган ўша нотаниш кимса сизнинг ҳаётингизда туб бурилишга сабаб бўлиши мумкин. Куни кеча бир инсоннинг ҳаётий кечинмаларини ўқиб, буни янада теранроқ англадим.

«...Шифокорга саволларим шунчалик кўп эдики, мен уларга жавоб олишни хоҳлардим. Менинг касаллигим шунчалик оғирми? Акс ҳолда, улар осонгина ташхис қўйишмасмиди? Хаёлларимни Доктор Чоунинг майин овози бўлди:

— Ҳақиқатан ҳам қаттиқ оғриқ бор, шундай эмасми?

Менга киноядек бўлиб туюлган бу саволга жавоб беришни ҳам, сукут сақлашни ҳам билмасдим. Ахир, мен оғриқнинг кучлилигидан ҳатто, зинадан ҳам чиқиб-тушолмасдим-да!

— Қон таҳлили қандай чиқди? — дея сўрадим, гарчи натижаларни кўнглим сезиб турса ҳам. Шифокор тушунтиришни бошлади:

— Одатда, мушаклардаги шишлар биттадан йигирматагача бўлади, — дея ҳайратини яширолмасди. — Аммо хасталик пайтида бу миқдор бироз ортади. Лекин сенда уларнинг миқдори юзта. Бундай ҳолат илгари умуман кузатилмаган.

* * *

Мен тўққиз ёшга тўлганимда оиламиз аввал тарк этган жойга қайтишга қарор қилди. У ернинг табиати жуда ажойиб эди. Биз бу ернинг иссиқ қуёшли ёзининг ҳар бир дақиқасини, яшил даласини ва тунда «қўшиқ» куйлайдиган чигирткаларини севардик.

Биз деярли ҳар куни ҳовли деворидан ошиб, спорт майдонига борардик ва хумордан чиққунча ўйнардик. Бу ердаги мактаб тизимидан кўнгли тўлмаслиги боис, акам иккимизга онам уйда ҳам ўқитувчилик қиларди.

Ниҳоят, касалим ўз аломатларини кўрсата бошлади. Баданимдаги оғриқлардан тез-тез шикоят қиладиган бўлдим. Аввалида шунчаки баҳонадек бўлиб туюлган бу ҳолатимни кейинчалик оиламизда ҳамма тан олди. Менинг танамда мунтазам зўрайиб бораётган оғриқни кўриб турган онам мендан-да кўпроқ азобланарди.

Ўн икки ёшимда еттинчи синфга ўтишдан олдин ҳамма ўқувчилар В гепатитига қарши эмлашганда менда жуда ёмон таъсир рўй берди. Ўша вақтлар мен учун жуда қийин кечган. Доктор Чоунинг олдига ҳар ҳафта соғлиғимдаги бирор бир муаммо билан борардим. Афсуски, ўша кезларда хориждан келган энг яхши шифокор ҳам мендаги дардга ҳеч қандай фикр билдиролмади. Шундай ҳолатда сиз менинг ўрнимда ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз?..

Икки ҳафтадан сўнг менинг танамда шиш пайдо бўлганида яна Чоунинг олдига бордим. Шишлар худди қояларга ўхшаб бўртиб-бўртиб чиққанди ва икки билагимнинг териси тагида катталашиб бораётгандек туюларди. Ўша кезларда бўғимларимдаги оғриқни ҳеч унутолмайман. Энг ёмони, юзимда ва бўйнимда хунук оқ доғлар пайдо бўла бошлади. Биз яна ўша шифохонага бордик. Оқ халат кийган ходим мендан қон олди.

Шу касаллик туфайли, гарчи мен учун қанчалик қийин бўлса ҳам, энг севимли машғулотим: спорт билан шуғулланишдан воз кечдим. Синфимиздаги бутун ўқувчилар мени оғриқлар туфайли лапанглаб юрганим учун ўрдак, дея чақиришарди.

Ниҳоят, шифокор менга ёшлар орасида учрайдиган бўғим яллиғланиши деб ташхис қўйди ва кейинчалик бу тери касаллигига ўзгарди. Мени ажаблантирган нарса шу эдики, тери касаллиги ирсий касаллик ва бизнинг оиламизда ҳеч ким бу касаллик билан оғримаган. Онам иккаламиз бунинг жавобини топиш учун шифокорма-шифокор юрдик.

  Муаммоларим ўша В гепатитига қарши дорини ичганимдан кейин бошланди. Ўшандан кейин теримда қизариш ва шишлар пайдо бўлди, кейин темиратки чиқди.

Шу кунгача танам касал, аммо руҳиятим бошқаларникидан баландроқ.

Мен сизни ҳеч қандай тушкун ҳикоялар билан зериктирмоқчи эмасман. Шундай экан, ҳаётимнинг ажойиб саёҳати ҳақидаги ҳикояни айтиб бераман. Мен кимман? Буни аниқ билмайман. Ўша дориларсиз мен ким бўлардим? Буни ҳам билмайман. Бироқ мен бошдан кечирганларим ва енгиб ўтган қийинчиликларим ҳақида ўйлаганимда бу дунёда яшашим кераклигини биламан. Мен ҳикоямни улашишим ва худди шундай саволлар туғилган инсонлар билан гаплашишим кераклигини ҳам биламан.

Ҳаёт бу бамисоли саёҳат ва бу саёҳат тафсилотлари сиз туғилмасдан аввал тақдири­нгизга ёзиб қўйилган. Мана шу саёҳатни қўлингиздан келганча яхши босиб ўтинг, бошингизни тик тутинг ва қалбингизга жо бўлган муҳаббатни йўлингизда дуч келган ҳар бир инсон билан баҳам кўринг».

 

Жавҳар ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар