— Маҳалла фуқаролар йиғини ишга жойлашишга ёрдамлашади, деб эшитгандим. Шу гап ростми? Маҳалла орқали ишга кириш мумкинми?
Зарифа ШОҚОСИМОВА, Тошкент шаҳри
— Мумкин. Аслида ишга жойлашиш масаласида ҳар бир вилоят, шаҳар, туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилинади. Ҳозирда фуқароларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини ҳам аҳолининг иш билан таъминланишига ёрдамлашмоқда.
Бунда Бандликка кўмаклашиш марказларига ҳар ойда тақдим этилган бўш иш ўринлари ҳудуддаги тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳам тарқатилади. Ҳар бир МФЙда бўш иш ўринлари рўйхати илиб қўйилган. Ишсизлик бўйича ҳисобда турадиганлар ёки вақтинча ишсизлар бандликка кўмаклашиш марказига бориб ўтирмасдан, ўзи яшаётган маҳаллага бу борада мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, фуқаро ўз ихтисослиги бўйича ишга жойлашиш учун мурожаат қилган бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини ёки бандликка кўмаклашиш марказларида айни вақтда мазкур ихтисослик бўйича бўш иш ўрни бўлмаса, ваканция топилганида маҳалла ўша фуқарога хабар беради ва ишга жойлашишига кўмаклашади.
Яна бир эътиборли томони, фуқаро бандликка кўмаклашиш бўйича МФЙга мурожаат қилиш орқали, аввало, ўзи яшаётган ёки унча узоқ бўлмаган ҳудудда ишга жойлашиш имконига эга бўлади.
Зулфия МАҲМУДОВА,
Тошкент шаҳар «Шайхонтоҳур» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил