«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилБахтли бўлиш учун нималар қилиш керак? Умуман, бахт ўзи нима? Унинг аниқ ўлчови ёки меъёр-мезони борми? Қуйидаги саволларга жавоб берсангиз, кўп нарсани тушуниб олишингиз аниқ...
1. Кайфиятингиз бузилса…
а) Тезда ўзингизга келасиз (2).
б) Бирор киши билан зиддиятга бормасликка интиласиз (1).
в) Бирор юмуш билан чалғийсиз (3).
2. Ўзингизни бошқаларга қиёсласангиз...
а) Улардаги барча фазилат сизда ҳам бор (3).
б) Кўп қаторисиз (2).
в) Сизга етарлича баҳо беришмаяпти (1).
3. Эрталаб уйқудан тургач, одатда…
а) Кечаги кунни бир-бир хаёлдан ўтказасиз (1).
б) Бугунги кун омад келтиришига ишонасиз (3).
в) Яхши нарсалар ҳақида ўйлайсиз (2).
4. Дўстингиз катта муваффақиятларга эришган бўлса…
а) Сизга бундай омад ҳеч қачон насиб қилмаслиги ҳақида ўйлайсиз (1).
б) Унга эргашмаганингиздан афсусланасиз (2).
в) Қачонлардир сизга ҳам омад кулиб боқишига умид қиласиз (3).
5. Иш якунида одатда…
а) Кунингиз бундан ҳам яхши ўтиши мумкинлиги ҳақида ўйлайсиз (2).
б) Қониқиш билан уйга қайтасиз (3).
в) Қониқмай қайтасиз (1).
6. Кўзгуга боққанда…
а) Ҳаммаси жойида, деб ўйлайсиз (3).
б) Вақтнинг нақадар бешафқатлиги ҳақида ўйлайсиз (1).
в) Ҳали ҳаммаси йўқотилмагани ҳақида ўйлайсиз (2).
7. Ўтмишингиз ҳақида ўйлаганда, асосан, нимага кўпроқ эътибор қаратасиз?
а) Яхшими-ёмонми, ҳаётингизнинг бир қисми ўтмишга айланганига (2).
б) Ажойиб кунларингизнинг бари ўтмишда қолганига (3).
в) Ёмон кунларингизнинг бари ўтмишда қолганига (1).
8. Агар семириб кетсангиз…
а) Парҳез ва жисмоний машқларга зўр берасиз (3).
б) Хавотирга сабаб йўқ, деб ўйлайсиз (2).
в) Саросимага тушасиз (1).
9. Дўстларингиз ҳақида фикрингиз…
а) Уларнинг камчиликларини кўрсатиш шарт эмас (2).
б) Ажойиб инсонлар (3).
в) Улар унчалик самимий эмас (1).
10. Танишингиз бошига тушган мусибат ҳақида эшитганингизда…
а) Хайрият, мени четлаб ўтди, деб ўйлайсиз (2).
б) Ҳамдардлик билдиришга ошиқасиз (3).
в) Бунинг менга алоқаси йўқ, деб ўйлайсиз (1).
Натижалар:
30-24 баллгача. Бахтли инсонсиз, ҳаётни севасиз. Келажакка ишонч билан боқасиз, атрофдагилар сизни ҳурмат қилади. Кўнгилсизликлар ҳақида ўйлашни хоҳламайсиз.
24-18 баллгача. Ҳар жиҳатдан жуда бахтли инсонсиз, атрофдагиларга хушмуомаласиз. Ўзингизни тута оласиз ва қийин вазиятларда ҳам саросимага тушиб қолмайсиз.
18-12 баллгача. Ҳаётга қора кўзойнак орқали боқадиганлар хилидансиз. Бундайлар кўпинча ўзини бахтсизликка «созлайди». Бироқ ҳаётда доим ҳам омадсизликлар содир бўлавермаслигини унутманг! Кўпроқ хушчақчақ, келажакка ишонч билан қарайдиган одамлар даврасида бўлинг.
Унутманг, бахтингиз ўз қўлингизда!
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил