Саломатлик      Бош саҳифа

Анжир — малҳам

Ажойиб таъми ва шифобахшлиги борасида тенгсиз мева —  анжир ҳақидаги маълумотлар илк бор қадимги Мисрда пайдо бўлган. Ундан сўнг Юнонистонга тарқалгач, анжир бу ердаги халқларнинг энг севимли мевасига айланган.

Анжир — малҳам

Тутдошлар оиласига мансуб бу субтропик мева фойдали ва шифобахш хусусиятлари билан халқ табобатида беназирдир.

Маълумотларга қараганда, янги узилган анжир меваси ўз хусусиятларини олти соатгача сақлаб қолар экан. Шу боис янги узилган анжир фақат етиштириладиган ҳудудларда истеъмол қилинади. Қуритишда унинг тўлиқ пишиб етилгани танлаб олинади. Қуритилган анжирнинг энг сифатлиси бу — дарахтда қоқланиб узиб олинган мевалар ҳисобланади.

 Юрак-қон томир тизими касалликларида анжир жуда катта фойда беради, чунки у калий моддасига бой. Калий қон томирларидаги зўриқишни олади, уларни бўшаштиради ва кенгайтиради. Кучли юрак уришини меъёрга келтиради ҳамда қон ишлаб чиқарувчи яхши восита ҳисобланади.

Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобида келтирилишича, ­       «…Анжирнинг энг яхшиси оқи, сўнг қизили, ундан сўнг қора ранглигидир; тоза пишгани жуда яхшиси бўлиб, деярли зарарсиздир. Унинг хоми шунингдек, барги сўгал ва доғларга суртилади. Анжир қаттиқ шишларга қўйиб боғланади. Қайнатмаси билан ғарғара қилинса, томоқ ва қулоқ ости шишларига фойда қилади. Анжир сути чаён, шунингдек, қорақурт чаққан жойга ишқаланса, фойда қилади. Унинг хомини ёки янги япроғини қутурган ит тишлаган жойга қўйилса, наф беради...»

Китобда келтирилишича, анжир шарбати эмизикли аёлларда сутни кўпайтиради, яна кўкрак оғриғи, ўпка ва унинг йўлларидаги шишларни бартараф қилади. Жигар ва талоқдаги тиқилмаларни очади,

Эслатма!

Анжир шарбатини ичиш меъдага фойдали бўлса ҳам иштаҳани кесади. Ортиқча истеъмол қилиш ич кетишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, қуритилган анжирда шакар юқори бўлгани учун кўп истеъмол қилинса,  тиш  эмалини емиради.  

Янги узилган анжир меваси камқонликнинг олдини олади. Анжир барглари ва илдизидан тайёрланган дамлама цистит ва сийдик йўли касалликларида шифо беради.

Тавсия этилмайди!

 Қандли диабет ва ошқозон-ичакнинг ўткир яллиғланишида истеъмол қилиш мумкин эмас.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар