Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
Батафсил— Ҳой, ер ютгур, укангга қарамайсанми? Қаерларда санқидинг, даданг келсин, бир адабингни бердирмасамми...
Бола жим. Онасига жиддий боқади. Қорамтир юзлари тунд. На қўрқаётгани, на афсусланаётгани сезилади. Кўзларининг туб-тубида ўкинчми, ўчнинг шарпаси. Эгнидаги тор куйлак рангсиз, тани билан биттадек. Шимининг бир почаси йиртиқ. Иккинчиси шимарилган. Оёқлари яланг. Турибди.
— Қўлингдаги нима? — Аёл болага яқинлашди. Бола узатди. Аёлнинг кафтидаги нарса ялтиллади.
— Пул-ку, қаердан олдинг? — Аёлнинг овози майинлашди, — майли, бор ўйна.
Кечқурун оила дастурхон атрофида жам бўлди. Укасини ургани эмас, пул топиб олгани айтилди. Отаси мамнун жилмайди, ҳатто бошини силаб қўйди. Биринчи марта овқатини охиригача еди. Ҳеч ким койимади. Дунёда меҳр борлигини билди. Кейин уйқуга ётди. Ялтироқ, думалоқ — одамларни, оламни ўзгартиришга қодир — пулдан кўп топишни орзу қилган кўйи ухлаб қолди.
…Кун ботиб бормоқда. Болакай кўприкча устидаги тупроқни кичкина бармоқлари билан эҳтимол юзинчи марта элаб чиқди. Аммо пул йўқ, тополмади. Бошини эгганча маъюс ва хорғин ўтириб қолди. Шу тобда у кечаги кунни, меҳрни қумсарди. Начора, пул йўқ. Умиди ҳам сўниб битди. Борлиқни қоронғилик қуршаб келарди.
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил