Саломатлик      Бош саҳифа

Ҳомиладорликда сувчечак хавфли...ми?

Бу хасталик ҳомилага ўтиши, ҳатто туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорликда сувчечак хавфли...ми?

Тери тошмалари кўринишида намоён бўладиган юқумли касалликлардан бири сувчечакдир. Инсон ҳаёти давомида бу касаллик билан бир марта оғриши аниқланган. Жуда камдан-кам ҳолларда сувчечак такрорланиши мумкин.

— Сувчечак 3-тур герпес вируси келтириб чиқарадиган юқумли касаллик ҳисобланади, — дейди шифокор ­Дилфуза АЧИЛОВА. — Тошма катталиги 2-4 миллиметр бўлган қизил доначалардан иборат. Инфекция тошма ва бошқа аломатлар бошланишидан тахминан 7-21 кун олдин танага тушган бўлади. Касаллик билан оғриган бемор терига тошма тошиши бошлангунга қадар 48 соатгача бошқаларга касаллик юқтириш эҳтимоли юқори.

Аввалига беморнинг тана ҳарорати кўтарилади, боши оғрийди, иштаҳаси йўқолади. Бу аломатлар кузатилганидан бир ёки икки кун ўтгач, танада тошмалар пайдо бўлади.

Касаллик уч босқичдан иборат:

 Қизил ва пушти доначалар бутун танада кўпаяди;

 Доначалар суюқлик билан тўлган пуфакчаларга айланади;

 Пуфакчалар қаттиқлашиб, юзаки қобиқ пайдо бўлади.

Танадаги тошмалар бир вақтнинг ўзида йўқолмайди. Янги везикулалар аста-секин пайдо бўлаверади. Пуфакчалар қичишиши мумкин, айниқса, яра ҳосил бўлишидан олдин. Доначалар бутунлай йўқолиши учун 7-14 кун вақт кетади.

Ҳаво томчи орқали юқади

Варицелла-Зостер вируси (ВЗВ) ёки сувчечак вируси билан зарарланиш касалланган кишидан ҳаво томчи йўли орқали юқади. Вируснинг барча доначалари йўқолгунича юқумлилик хавфи сақланиб қолади. Вирус қуйидаги йўллар билан тарқалиши мумкин: сўлак, йўтал, аксириш.

Касаллик, асосан, олти ойдан етти ёшгача бўлган болаларда учрайди. Бундан ташқари, ҳомиладорлар бу хасталикни юқтириб олса, ҳомила ҳам сувчечак билан касалланиши, ҳатто туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин. Масалан, бўйнинг паст бўлиши, бош ўлчамининг кичиклиги, кўз билан боғлиқ муаммолар, чекланган ақлий салоҳият каби салбий оқибатларга ҳам олиб келиш эҳтимоли бор. Касалликдан тузалгандан сўнг танада барқарор иммунитет ҳосил бўлади.

Даволаш тартиби

Касалликни даволаш кўпинча уй шароитида амалга оширилади. Бемор, асосан, дам олиши керак. Шифокорнинг тавсияси бўйича асоратларни камайтириш учун керакли дори-дармонлар қабул қилиши мумкин.

Ота-оналарга сувчечак билан оғриган фарзандларини мактабга юбормаслик тавсия этилади. Касалликдан азият чекаётган ёши катталар ҳам ўзи ва атрофдагиларнинг саломатлиги учун бошқаларга яқинлашмай тургани маъқул.  Шунингдек, вирус тарқалишининг олдини олиш учун беморни алоҳида хонада парвариш қилиш мақсадга мувофиқдир.

Шифокор қичишишни бартараф этиш учун дорилар ёки малҳамларни буюриши мумкин. Бундан ташқари, бемор енгил ва юмшоқ кийиниши керак.

Бугунги кунда сувчечакка қарши махсус вакциналар бўлиб, у касалликнинг олдини олишда кўпинча ёрдам беради. Бунинг учун гўдакларни 12-15 ойлигида эмлаш керак.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар