Саломатлик      Бош саҳифа

Хушбўй ва фойдали атиргул

Ҳовлида ўсаётган атиргул иси кишининг баҳри дилини очади. Атиргул шифобахш хусусиятларга ҳам эга бўлиб, гулбарги таркибида эфир мойи мавжуд.

Хушбўй ва фойдали атиргул

Атиргулдан 0,25 грамм мой олиш учун бир миллионга яқин гул япроғи керак бўлади. Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида атиргулнинг қуйидаги хусусиятларини келтиради:

1. Асал билан тайёрланган гул мураббоси меъда сусайиши олдини олади, овқат ҳазмида яхши наф беради.

2. Гулбаргини қайнатиб, сиқиб ташламай, шишларга боғланса, уларни қайтаради ва тузалишга ёрдам беради.

3. Атиргул ва узум шарбати қайнатилиб милкка суртилса, мустаҳкамлиги ошади.

Атиргул мойининг шифобахш хусусияти ёрдамида ўпка яллиғланиши, шамоллаш билан боғлиқ йирингли хасталикларни даволаш мумкин. Бундан ташқари, у шиллиқ пардаларни ташқи таъсирлардан, бронх мушаклари спазми, яъни бўғилишдан ҳам сақлайди. Атиргул мойидан куйган жойни даволашда фойдаланиш мумкин. Қулоққа томизилса, оғриқни қолдиради, оғиз чайилса, тиш оғриғи босилади.

Қизил ва оқ атиргул айрим жиҳатлари билан бир-биридан ажралиб туради. Қизилининг гулбаргларидаги моддалар ич кетишида, меъда-ичак йўллари яллиғланишини даволашда фойда беради. Мойи томоқ оғриғида, дамламаси милкларни даволашда қўлланилади. Милкни даволаш учун дамламани уй шароитида тайёрласа бўлади. Бунинг учун қизил атиргул гулбаргларини эзиб, суюқ ҳолга келтирилади. Тайёрланган 5-10 грамм суюқлик устига 200 грамм миқдорда қайноқ сув қуйилади ва дамлаб қўйилади.

Оқ атиргулнинг гулбарглари таркибидаги смола (қатрон) ва шиллиқ моддалар ични юмшатувчи ва гижжа ҳайдовчи хусусиятга эга. Дори саноатида атиргул мойидан тайёрланган суюқлик кўпгина дориларнинг таъми ва ҳидини яхшилашда қўлланилади.

Гулбаргидан тайёрланган мураббо офтоб уриши, дармонсизлик, сурункали ва ўткир йўтал, камқонлик, ич кетиши каби касалликларга ҳам шифо.

 

Интернет материаллари асосида

Сурайё РАҲМАТУЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар