Саломатлик      Бош саҳифа

Кондиционер: зарари ва фойдаси

Дим ва жуда иссиқ ҳарорат гўдаклар ва ёши катталарга салбий таъсир кўрсатади. Негалигини биласизми?

Кондиционер: зарари ва фойдаси

Ёзнинг жазирама кунида кондиционер ёрдамида салқинлатилган хонада роҳатланиб ўтириш, дам олиш маза, албатта. Аммо кондиционер соғлиққа жиддий путур етказиши мумкин.

Тиббиёт ходимларининг айтишича, кондиционер инсон танаси ҳароратини тушириб (музлатиб) юбориши ҳам мумкин. Натижада қуруқ йўтал, томоқ, қулоқ, бўйин, бел оғриқлари пайдо бўлади. Айниқса, ушбу агрегатнинг совуқ ҳавоси инсонга йўналтирилган бўлса, унинг тана ҳарорати кескин тушиб кетади. Натижада нафас олиш билан боғлиқ (респиратор) хасталиклар хавфи ошади. Бунга яна қулоқ яллиғланиши (отит), бурун бўшлиғи шиллиқ пардаси шамоллаши (синусит), нафас йўллари яллиғланиши (бронхит), мушаклар шамоллаши (миозит) ва зотилжам (пневмония)ни қўшинг. Ушбу хасталикларнинг бари жиддий ва анча узоқ даволанишни талаб этади.

Бундан ташқари, тоза ҳаво бўлмасдан (дейлик, ичкарида, ёпиқ жойда) кондиционерни узоқ вақт ишлатишдан хонадаги ҳаво намлиги пасайиб кетади. Бундан эса тери ва шилимшиқ билан қопланган безлар зарар кўради. Ҳатто, аллергия ҳам пайдо қилиши мумкин. Шу боис ушбу агрегатнинг фильтрларини вақти-вақти билан тозалаб туриш талаб этилади. Акс ҳолда кондиционерингиз турли зарарли замбуруғлар, моғор, пўпанак ва бактериялар уясига айланади.

Аммо кондиционернинг фойдали жиҳатларини ҳам эътироф этиш мумкин. Дим ва жуда иссиқ ҳарорат, айниқса, гўдаклар ва ёши улуғ кишиларга жуда кучли таъсир кўрсатади. Гап шундаки, уларда организм терморегуляцияси (ўзига хос совитиш тизими) мукаммал бўлмайди ва ҳароратга тез мослашиб олишга қийналади.

Кондиционердан фойдаланганда бирданига энг паст ҳароратга қўймаслик керак. Мутахассисларнинг айтишича, ички ва ташқи ҳаво ҳарорати ўртасидаги фарқ 5-7 даража бўлиши мақсадга мувофиқ экан. Масалан, кўчада 35 даража бўлса, кондиционерни 30 даражага тўғрилаган маъқул. Совуқ ҳаво оқимини зинҳор одамларга қаратмаслик лозим. Ҳеч ким шамоллаб қолмаслиги учун совуқ ҳаво оқими хонага бир текис тарқалишига аҳамият бериш керак.

 

Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар