Саломатлик      Бош саҳифа

Узоқ умр кўришнинг ўнта сири

Узоқ умр кўришни ҳамма инсон хоҳлайди. Хўш, юз билан юзлашмоқ учун нималар қилиш кераг-у, нималардан воз кечиш лозим?

Узоқ умр кўришнинг ўнта сири

1. Таомномангизда помидор бўлсин

Агар инсоннинг кунлик таомномасида помидор бўлса, юрак-қон томир касалликларига чалиниш 30 фоизга камаяди, чунки помидор калийга бой.

2. Шоколадни севинг

Конфетни яхши кўрувчилардан кўра, шоколад истеъмол қилувчилар узоқ умр кўришаркан. Шоколадда полифеноль кимёвий моддаси бўлиб, у саратон ҳамда юрак касалликларининг олдини олади.

3. Яхши ҳамсуҳбат орттиринг

Оила аъзоларингиз билан кўпроқ суҳбат қуришга ҳаракат қилинг. Гарвард тиббиёт мактаби экспертларининг фикрича, яқин қариндошлар билан турган инсоннинг қон босими яхшиланар экан.

4. Изланишдан тўхтаманг

Тилларни ўрганишни бошланг, бирор мусиқа асбобини чалишни машқ қилинг. Янги қизиқишга бўлган жўшқинлик инсонга завқ бағишлайди. Бу ҳам умрни узайтиради.

5. Қуёш билан дўстлашинг

Қуёш нурларидан ўзингизни четга оладиган бўлсангиз, Д витаминини истеъмол қилиб туриш ёддан кўтарилмасин. У моддалар алмашинувини яхшилайди ва депрессия билан курашишга ёрдам беради. Депрессия бир неча касалликлар сабабчиси ҳисобланади.

6. Сокин мусиқа тингланг

Оксфорд университети олимлари ўтказган тадқиқот натижасида маълум бўлдики, сокин мусиқа тингловчи инсонларнинг қон босими тушар ва мушаклари бўшашаркан. Демак, мумтоз мусиқа ҳам тинглаб туриш кони фойда.

7. Табассумли бўлинг!

Кулинг, умрингиз узаяди. Бу бежиз айтилмаган. Кулги ҳам инсоннинг соғлом бўлишига кўмаклашади.

8. Жуфтингизни топинг!

Италиялик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, уйланган эркаклар бўйдоқларга қараганда 3 йил узоқ умр кўрар экан.

9. Соат бонгидан воз кечиш

Агар у жуда баланд жиринглайдиган бўлса, ундан узоқлашиш шарт. Қолаверса, тинчликни бузувчи шунга ўхшаш воситалардан ҳам. Япониялик тадқиқотчиларнинг фикрича, тўсатдан янграган баланд овоз, қон босимида муаммо бўлган инсонларда юрак хуружини келтириб чиқариш хавфи кўп экан.

10. Соғлом турмуш тарзи

Энг асосийси мана шунда. Агар сиз соғлом турмуш тарзини қурар экансиз, бошқа ҳеч қандай қоиданинг кераги йўқ. Ўз вақтида овқатланиш, доимий бадантарбия билан шуғулланиш — энг кераклиси...

Шаҳноза ОДИЛ қизи

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔113

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔172

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔258

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар