Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАжин — деярли барча аёлнинг муаммоси. Айниқса, баҳор ва ёзнинг иссиқ кунлари яқинлашиши билан бунга қарши чораларга киришилади.
Бу борада, барибир, мутахассис тавсияларига амал қилган маъқул. Пойтахтимиздаги «Алиса» гўзаллик салони косметологи Анора АБДУРАҲМОНОВАнинг тавсияларини эътиборингизга тақдим этмоқдамиз.
Ажин — қарилик белгиси эмас
— Гавданинг кийим ёпиб турган қисмидан кўра, доим очиқ жойларига тезроқ ажин тушади, — дейди мутахассис. — Организмда узоқ кечадиган ҳар хил касалликлар буни тезлатади. Аммо ажинлар қаришдан дарак эмас. Чунки доим пешонани тириштириш, қошларни юқорига кўтариб юриш, қовоқ уйиш, кўз-лабларни қисиш, оғиз бурчакларини жийириб, энгакни бўйинга тақайвериш ҳам вақтидан илгари ажин тушишига олиб келади. Тишларнинг йўқлиги ҳам ажин пайдо бўлишида катта роль ўйнайди. Бунда юз мушаклари заифлашиб, тери осилади, чуқур бурмалар ҳосил қилади. Кўпинча жуда озиб кетиш ҳам ажинни чақиради.
Олдини олиш учун
Ажин тушишининг олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш, меҳнат ва дам олиш режимини тартибга солиш керак. Бунда спорт билан мунтазам шуғулланиш, баданни офтобда меъёри билан тоблаш, юзни қаттиқ шамолдан эҳтиётлаш ҳам фойдали. Юз, бўйин, қўл терисини мунтазам тўғри парвариш қилиш шарт. Юзни вақти-вақти билан массаж қилдириш лозим.
Қуруқ тери учун катта муаммо
Қуруқ юз териси ёғлисига қараганда бирмунча юпқа, силлиқ ва нозиқдир. Ҳар бир қуруқ юз териси турлича кўринишга эга. Ёшликда бу тери нозик ва чиройли бўлади. Аммо шамол, совуқ, иссиқ, офтоб нури ва пардоз буюмлари ёғли терига нисбатан унга кўпроқ салбий таъсир ўтказади. Шу сабаб уларни вақти-вақти билан озиқлантириб туриш керак. Акс ҳолда, юзга эрта ажин тушиши, тортишиб, яллиғланиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Эрталаб юзни бир литр сувга бир стакан сут қўшиб ювиш керак.
* * *
100 грамм асал билан бир дона лимон шарбати аралаштирилади. Тайёр аралашма юзга юпқа қилиб суртилади. 5-10 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювиб ташланади.
* * *
Бир чойқошиқ асал, икки ошқошиқ ун ва бир дона тухум оқи аралаштирилади. Юзга суртилгач, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади.
* * *
Икки ошқошиқдан спирт ва сув қўшилиб, унга бир чойқошиқ асални оловда бироз иситиб, аралаштирилади. Аралашма кечқурун юзга суртилади ва юзда ўн дақиқа ушланади. Сўнг илиқ сувда ювиб ташлаш керак.
* * *
35 грамм асал, 90 грамм арпа уни ва бир дона тухум оқи кўпиксимон ҳолатга келтириб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнг терига суртиб, 15 дақиқа ушланади. Бу ажин тушишининг олдини олади.
* * *
Бир чойқошиқ асал 10 грамм янги узилган помидор шарбатига аралаштирилади. Буни юзга суртиб, 30 дақиқа ушлаб турилади, сўнг илиқ сувда ювиб ташланади. Бу юздаги доғларни ҳам кетказади.
* * *
Икки қошиқ асални илиқ сувли ваннага солиб, 20 дақиқа сувда ётсангиз, асабийлик ва чарчашдан халос бўласиз. Шунингдек, теридаги майда ажинлар текисланади.
Гўзал СОЛИЕВА
ёзиб олди.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил