Саломатлик      Бош саҳифа

Аллергиянинг энг яхши давоси

Ёт таъсир кўрсатаётган нарсалардан узоқлашиш самарали усул.

Аллергиянинг энг яхши давоси

Бугунги кунда аллергик касалликлар тобора кенг тарқалиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, Шимолий Америка ва Ғарбий Европада тахминан 45 фоиз одамлар аллергик ринитдан азият чекади. Қолаверса, 30-40 фоиз одамлар ҳаёти давомида бир марта бўлса-да аллергияга дучор бўлишади, айниқса, болалар. 

Аллергия — танага таъсир қиладиган ёки тана билан алоқада бўлган, масалан, ҳайвонларнинг жуни, чанг ёки ари заҳари каби моддаларга иммун тизимининг жавобидир, — дейди Тошкент шаҳридаги туманлараро 2-тери-таносил касалликлари диспансери шифокори Шаҳло ИСМОИЛОВА. — Аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган модда «аллерген», деб аталади. У озиқ-овқат, ичимликлар ва атроф-муҳитда мавжуд. Кўпинча аллергенлар зарарсиз бўлиб, кўпчиликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 

Аллергияга мойиллиги бўлган киши аллерген билан тўқнашганда иммун тизими аста-секин шу моддага нисбатан сезгирликни оширади. Вақт ўтиб, тана ўзига хос юқори сезгирликка эга бўлади — бу жараён сенсибилизация деб аталади.

Сенсибилизация бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Кўпгина ҳолатларда сезувчанлик жараёни охиригача якунланмайди ва беморда баъзи аломатлар юз беради, аммо тўлиқ аллергик реакция кузатилмайди.

Иммун тизими аллергенга таъсир қилганда, яллиғланиш ва қўзғалиш хусусияти пайдо бўлади. Белгилар ва аломатлар аллерген турига боғлиқ. Аллергик реакциялар ичакда (овқат ҳазм қилиш тизими), терида, ҳаво йўлларида, кўзлар ва бурун йўлларида пайдо бўлиши мумкин.

Чангдан аллергия бўлса, бурун битиши, кўз ва бурунда қичишиш, ринит, кўзнинг шишиши, ёшланиши ва йўталиш каби  белгилар намоён бўлади.

Озиқ овқат маҳсулотлари аллергия берса, қайт қилиш, тил, лаб ва юзнинг шишиши, оғизда ачишиш, ошқозонда оғриқ, нафас олишнинг бузилиши ва диарея кузатилади.

Ҳашаротлар чаққанда эса овознинг хириллаши, чақилган жойнинг шишиши, қон босимининг кескин пасайиши, тери қичишиши, бош айланиши, йўтал, нафас олишнинг қийинлашиши рўй беради.

Дори воситаларига бўлган юқори сезувчанликда овознинг хириллаши, тил, лаб ва юзда шиш кузатилади. Тери тошмаси, қичима кабилар ҳам бўлиши мумкин.

Қуёш нури етишмаса

Болаларда аллергия катталарга қараганда кўпроқ учрайди. Ижобий тарафи шундаки, уларнинг кўпчилигида улғайгани сари аллергия йўқолиб бораверади.

Европа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон саломатлиги маркази олимларининг фикрича, қуёш нури етарли бўлмаган ҳудудларда яшовчи болаларда аллергия ривожланиш кўрсаткичлари юқори экани аниқланган.

Даволаш усуллари

Аллергияни даволашнинг энг самарали усули аллерген таъсирига йўл қўймасликдир. Бироқ баъзида аллергендан тўла қутулишнинг имкони бўлмаслиги мумкин. Бемор ўзига ёт таъсир кўрсатаётган нарсаларни аниқлаб, улардан узоқлашиши энг самарали усул ҳисобланади.

Дорилар аллергия белгиларини бартараф этишга ёрдам беради, аммо уни даволай олмайди. Аллергияларни даволаш учун қўлланиладиган дори воситаларини ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб олиш тавсия этилади.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар