Ҳомиладор аёллар энди икки босқичдан иборат бўлган перинатал (туғруққача) скрининг текширувидан ўтказилади.
Бу Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган «Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида»ги низомда белгиланган.
Ҳужжатга кўра, ҳомиладор аёллар икки босқичдан иборат бўлган перинатал (туғруққача) скрининг текширувларидан ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар ва ирсий касалликлар билан туғилишнинг олдини олишдан иборат.
Биринчи босқичдаги текширув уч мартали мажбурий оммавий перинатал ультратовуш текширувларини ўз ичига олади.
Ушбу текширув натижаларига кўра, хавф-хатар гуруҳига кирган ҳомиладор аёллар «Она ва бола скрининг» марказларида иккинчи босқичдаги текширувлардан ўтказилади.
Ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий касалликлар мавжуд бўлганда ҳомиладор аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникага юборилади.
Мазкур ҳолат ҳақида ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига, жумладан, туғилгандан сўнг чақалоқ соғлиғи ва ҳаётига таъсири, даволаш усуллари ва улар билан боғлиқ хавф-хатар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда даволаш натижалари тўғрисида тўлиқ ахборот берилади.
Ҳомиладор аёл ва яқин қариндошларининг қарори асосида тегишли тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил