Юз териси тиниқ бўлиши ва гўзал кўриниши учун парвариш зарур. Бунда табиий ниқоблар тузуккина самара беради.
Масалан, сабзи юз терисини витамин ва микроунсурлар билан озиқлантиради. Майда яраларни битириб, терини оқартиради. Бундай ниқоблардан фойдаланишда юз териси ёғли ёки қуруқлигига эътибор қаратиш лозим.
Қуруқ юз териси
1. Икки ошқошиқ сабзи шарбатига бир ошқошиқ ёғли творог ва икки ошқошиқ қаймоқни аралаштириб, 20 дақиқага юзга суртилади. Сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.
2. Сабзи қайнатиб, совитилади. Сўнг қирғичдан ўтказилиб, икки ошқошиқ асал билан аралаштирилади. Бу ниқобни сургач, 15 дақиқа ўтиб, юз совуқ сувда ювилади.
Ўртача юз териси
Бир донадан сабзи ва олмани қайнатиб, сўнг қирғичдан ўтказилган битта тухум сариғини аралаштириб тайёрланган ниқобдан фойдаланган маъқул. Тайёр массани юзга суртиб, 15 дақиқадан кейин илиқ сувда ювиб ташлаш мумкин.
Ёғли юз териси
Қирғичдан ўтказиб, бўтқа ҳолига келтирилган сабзига бир ошқошиқ сут қўшилган ниқоб тавсия этилади. Мазкур ниқобни суртгач, 15 дақиқадан сўнг юз совуқ сувда ювилади. Битта тухум оқини кўпиртириб, бир чойқошиқ сабзи шарбати билан яхшилаб аралаштирилади. Ниқоб юзга суртилиб, чорак соатдан сўнг совуқ сувда ювилади.
Интернет материаллари асосида
Нозимахон АҲАДОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил