Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЯқинда бетоблигим сабаб шифокорга боргандим. Сизда гормонал ўзгариш бор, дейишди. Гормон ўзи нима? У организм учун қандай вазифани бажаради?
— Инсон фаол ҳаёт кечириши учун гормонларнинг аҳамияти катта, — дейди Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг лаборатория бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Алмира Муҳаммедова. — Гормонлар тананинг ишлашини тартибга солувчи махсус «дирижёр» ҳисобланади. Уларни ички секреция безлари ишлаб чиқаради ва қон оқими бўйлаб ҳаракатланади. Гормонлар, ўз навбатида, айрим ҳужайраларни рағбатлантириш хусусиятига ҳам эга. Гормонларнинг асосий қисмини қалқонсимон без, паратиреоид безлари, гипофиз ва ошқозоности бези, буйракусти бези ҳамда тухумдонлардаги секреция безлари ишлаб чиқаради.
Гормонлар организмнинг барқарорлигини қўллаб-қувватлайди, ташқи ва ички ўзгаришларга жавоб беради, шунингдек, репродуктив саломатлик ва ўсишни назорат қилади. Масалан, қалқонсимон без гормони кимёвий жараёнларнинг тезлигини аниқлайди. Буйракусти бези гормони эса вужудни стресс учун тайёрлайди. Жинсий гормонлар — эстроген ва тестостерон репродуктив саломатликни тартибга солади. Гипофиз гормони мия ичида жойлашган бўлиб, барча гормонларни бошқариб туради.
Катталар танасида гормон асосий яшаш фаолиятини бажариш, турли аъзоларнинг ишлашини таъминлаш, метоболизмга таъсир қилиш, касалликлардан ҳимоя қилишга масъулдир. Аммо эндокрин без фаолиятининг бузилиши гормонлар фаолиятига ҳам таъсир қилиши мумкин. Гормонлар кўпинча турли ўсмалар таъсирида, нотўғри турмуш тарзи, тартибсиз овқатланиш, уйқусизлик, стресслар сабаб бузилишга юз тутади.
Ҳаётимизда барча гормонларнинг ўрни бор. Аммо энг кўп дуч келадиганларимиздан баъзиларининг хусусиятлари билан таништирамиз.
Қалқонсимон без гормони энг фаол гормонлардан бўлиб, у кальцитонин ва тиреоидитларга бўлинади. Кальцитонин организмни кальций билан таъминлайди ва у тиреоидит билан қўшилиб келади. Тиреоидитлар эса бизни йод билан таъминлаб беради ва улар Т3-Т4 турларига бўлинади. Айнан шулар қалқонсимон без фаолиятини бошқаради. Инсон организмидаги қонга қўшилувчи 60-80 фоиз гормон тиреоидит ҳисобланади. Баъзида эндокрин без гормонларининг фаолияти бузилганда: суяк ва мушакларнинг ўсишида сустлик, ақлий фаолиятнинг ривожланишида орқада қолиш, эмоционал чарчоқ, вазн йўқотиш, ҳайз циклининг бузилиши каби белгилар пайдо бўла бошлайди. Тиреоидит гормонининг етишмовчилигида эса уйқучанлик, диққатни жамлай олмаслик, семизлик, тез асабийлашиш, тинка қуриши, қорин дам бўлиши, ҳайз циклининг бузилиши юзага келади.
Эстроген бу — аёллик гормони бўлиб, у жинсий хусусиятларни ривожлантиришда фаол иштирок этади. Яъни, сут безларининг ўсиши, кенг тос, ингичка бел билан шаклланишида ўрни катта. Бу гормон жуда кам ҳолатларда ишлаб чиқарилади. Унинг фаоллашуви ҳомиладорлик пайтида рўй беради. Эстроген эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Эркакларда эстроген кўпайса, эркаклик хусусияти камайиб нозик жинс вакилларига хос характерли бўлиб қолади, жинсий қуввати сусайиши мумкин.
Тестостерон эса — эркаклик гормонидир. У жинсий истакка ва хатти-ҳаракатларга жавоб берадиган энг машҳур гормонлардан бири. Ушбу гормон метоболизм жараёнида фаол иштирок этади, унинг ишини тезлаштиради ва мушак тўқимасини шакллантиришга ёрдам беради. Агар улар меъёрда бўлса, эркакнинг кенг елка, тор чаноқ, мушаклари бўртиб чиққан, соқол ва мўйловлари қалин, овози дўриллаган бўлади. Агар кам бўлса, эркаклик хусусиятлари суст кечади. Ушбу гормон аёлларда кўпайиб кетса, уларда туклар кўпайиши, эркакларга хос характерга эга бўлиб қолиши мумкин.
Адреналин — буйрак усти ишлаб чиқарадиган гормондир. Улар адреналин ва ноадреналин турларига бўлинади. Бу гормонлар буйракости безининг ўзгаришларини кўрсатади. Адреналин кўпайиши қўрқув ва стресс ҳолатини чақиради. Ҳатто, бу гормон психологик таъсир этиб, оғриқни камайтириш хусусиятига эга. Унинг кўпайишида инсон ўзига ўзи жисмоний зарар кўрсатса-да, оғриқни сезмайди. Мазкур гормон кўкракда сут ажралиб чиқишига ёрдам беради. Шунинг учун ҳам улар ҳомиладорликда муҳим ҳисобланади. Адреналиннинг ўзига хослиги туғуруқдан кейин она болага ўрганиб қолишидадир. Адреналин гормонининг камайиб кетганини инсонни ичи тор, сабрсиз бўлиб қолганидан, бўлмаган иш учун қўрқув, шубҳа пайдо бўлганидан, бошқаларга ишончсизлик, жамиятдан ажралиб қолиш, қизиқишнинг сусайиши каби белгилардан тахмин қилиш мумкин.
Инсулин гормони — организмдаги қанд миқдорини белгилаб берадиган гормон ҳисобланади. У ошқозон ости безида ишлаб чиқарилади. Унинг кўпайиб кетиши қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради. Камайиши эса қанд миқдорининг етишмаслигига олиб келади. Гормонни меъёрда сақлашнинг энг мақбул усули бу ҳаракатдир.
Кортизол — буйрак бези гормони ҳисобланади. Уни стресс гормони ёки очлик ва тўқликни назорат қилувчи гормон ҳам деймиз. Мазкур гормон озгина қўрқувдан кейин ҳам ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Жуда тиғиз қуёш нурида юриш, калориясиз, витаминлари кам овқатлар истеъмол қилиш оқибатида картизол камайиб кетади ва улар терининг қорайиб кетиши, доғлар билан қопланиши каби белгилар билан намоён бўлади. Кам бўлса, буйрак фаолиятига зарар келтиради. Буйракнинг яхши ишлашида унинг ўрни катта. Кўпайиб кетиши буйракка ортиқча босим ҳисобланиб, унинг чарчашига сабаб бўлади.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил