Саломатлик      Бош саҳифа

«Муҳаббат олмаси»

Асл ватани Мексика ҳисобланган помидорга французлар «Муҳаббат олмаси», дея таъриф берганлар. Италияликлар эса, уни «Олтин олма» («Pomo d’Oro»), деб номлашган.

«Муҳаббат олмаси»

Аввалига помидор заҳарли ҳисобланиб, декоратив ўсимлик сифатида ўстирилган. Аммо италияликлар унинг мазасига баҳо бергач, пиёздан кейинги тўртинчи озиқ-овқат маҳсулоти сифатида тан олинган. Ҳозирда у кўплаб мамлакатлар таомининг ажралмас қисмига айланган. 

Таомга ўзгача таъм  берувчи,  иштаҳа очувчи помидор ҳам мева, ҳам сабзавот ҳисобланади. Ундан турли соус ҳамда шарбатлар тайёрлаш мумкин.

Помидорнинг саломатликка фойдаси инсониятга аллақачон маълум бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, помидор меваси саратонни енгишда муҳим ҳисобланади. Таркибидаги  витаминлар, ошқозон саломатлиги, қон босими тушишининг олдини олади. Диабет, тери касалликлари ва сийдик йўлида инфекция тарқалишида ҳам яхшигина наф беради.

Кашандаларнинг кунда-кунора помидор истеъмол қилиши тамакига бўлган эҳтиёжини сусайтиради. 

Бу сабзавот нафақат ички аъзоларга, балки тери саломатлигига ҳам фойдали ҳисобланади. Сабаби, тананинг коллаген ишлаб чиқариши айнан С витаминига боғлиқ. Помидорда эса, у етарлича. У қуёшдан, ифлосланишдан, ис газидан ҳимоялайди ва тери соғломлигини таъминлайди.

Ҳомиладорликка тайёрланиш ва ҳомиладорлик даврида аёл организми ҳамда бола учун фолий кислатаси жуда муҳим. Помидор эса ушбу дармондорининг манбаи ҳисобланади.

Помидорнинг энг фойдалиси уни хомлигича тановвул қилишдир. Диетологларнинг фикрича, кунига бир стакан помидор шарбати ичиш кишига соғлиқ, гўзаллик ва ёшлик бағишлар экан.

Ла Томатина

Ҳар йилнинг сўнгги чоршанбасида Испаниянинг Валенсия яқинидаги Буньол шаҳарчасида помидор жанги — Ла Томатина бўлиб ўтади. Маҳаллий аҳоли жангдан бир кун олдин помидор ортилган юк машиналарини шаҳар ўртасига олиб келадилар. Эртаси куни маросим  бошланади. Мазкур помидор жанги икки соат давом этади.

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар