Беш асрки аримаган навоийнинг ташвиши
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
БатафсилУлар автобусга орқа эшикдан кириб келишди. Олдинда катта сумка кўтарган кичик жуссали кампир. Орқада баланд бўйли, сариқ сочларини текис қирқиб, елкасига ташлаб олган чиройли жувон.
Кампир ён-верига уялганнамо жовдираб қарайди. Шу билан кексалиги ва дунёда ҳалиям борлиги ё балки автобусга чиқиб, бошқаларга ҳамроҳ бўлаётгани учун узр сўрайди, гўё.
Жувон қатъий буюрди:
— Ўтир!
Кампир бир зум карахтланди. Лекин тезда ўзини ўнглаб олди. Қув ўчган юзи аслига қайтди. Ўриндиқнинг чеккасига ийманибгина жойлашди. Бироқ яна шанғиллаган овоз янгради:
— Тур, олдинда жой бўшади. Сенинг тушишингни ҳам ўйлашимиз керак.
Кампир индамай бўйсунди. Тутқичларга суяниб, катта калишли оёғини судраганча илгарилади.
— Мен сенга чипта олишим керак, сен қариб қолгансан.
Кампир бошини қуйи солиб ўтирар, онда-сонда атрофдагиларга гуноҳкорона қараб қўярди.
— Ҳозир сенинг бекатинг. Эшикка яқин тур.
Кампир тик тутқични икки қўллаб маҳкам ушлади. Одамларга қарамасди, кўзлари пастга тикилган. Кампир автобусдан тушди. Жувон изидан қичқириб қолди:
— Эҳтиёт бўл. Олдин бозорга бор, кейин боғчага ўтасан. Имиллама. Мен кеч қайтаман, қолиб кетишим ҳам мумкин. Аничканинг қорнини тўйғизиб ухлат...
Жувон орқага қайтиб, бўш жойлардан бирига ўтирди. Оғир юмушни қойиллатиб бажаргандай енгил тин олди. Ёнидаги аёлга юзланди:
— Онам. Саксондан ошди. Ғамхўрлик қилиш керак.
Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ўтирган, турган одамлар автобуснинг енгил силтовида тинимсиз бош қимирлатиб, унинг фикрини тасдиқлашарди, гўё.
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
Батафсил«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
Батафсил