Халқ билан      Бош саҳифа

Оилани мустаҳкамлаш  — маҳалланинг бош вазифаси

Оилаларни мустаҳкамлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, соғлом она ва бола ғоясини амалга оширишда маҳалланинг ўрни кундан кунга ортиб боряпти.

Оилани мустаҳкамлаш  — маҳалланинг бош вазифаси

Маҳаллаларимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар, хайру саховат, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ҳамда бунёдкорликлар мамлакатимизда мазкур тизим чиндан ҳам ўзига хос тараққиёт омили бўлиб хизмат қилаётганидан далолат беряпти.

14 минг оила сақлаб қолинди

— Соғлом она ва бола йилининг ўтган биринчи чораги давомида биргина эрта никоҳнинг салбий оқибатлари бўйича «Маҳалла» фонди тузилмалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 27 мингдан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви матбуот котиби Арофат Умарова. — Ёш оилаларнинг ажрашиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича 28 мингга яқин, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича 26 мингга яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилди, уларда 4,6 миллион нафардан ортиқ аҳоли қатнашди. Бу маҳаллаларимизнинг оила мустаҳкамлигига қўшаётган кичик бир ҳиссаси, холос. Ёшларни оила қуришга муносиб тайёрлаб борилаётгани ўзининг ижобий самарасини беряпти, албатта. Натижада, оила мустаҳкамлигига путур етказувчи кўплаб нохуш ҳолатларнинг олдини олишга эришиляпти.

«Оила маҳалла таълим муассасаси» ҳамкорлиги доирасида 37 мингга яқин, жумладан, таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ўрганиш бўйича 14 мингга яқин, ўқувчиларнинг дарс жараёнига жалб этилиши бўйича 13 мингдан зиёд, ўқишга мунтазам қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш ишлари бўйича 9 мингдан зиёд тадбир ўтказилди.

Маҳалла маслаҳатчилари мамлакатимиз бўйича 7,85 миллионга яқин оилалардан 2,3 миллиондан ортиғининг ижтимоий-маънавий ҳолатини ўрганди ҳамда уларни мустаҳкамлаш бўйича зарур тавсиялар берди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 14 мингдан ортиқ оилаларда турли низоларнинг олди олинди. 66 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам, 82 мингга яқинига тиббий ёрдамлар кўрсатилди, 65 мингдан ортиқ фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашилди.

Болаларни тарбиялашда катта авлод билими ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшларга анъаналар ва миллий қадриятларнинг ажралмаслигини тушунтириш мақсадида 2617 маротаба «Икки авлод учрашуви» тадбирлари ҳамда 1790 та намунали оилаларнинг турмуш тарзи ва ҳаётий тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилди.

Маҳалла асосий кўмакчига айланди

— Жамиятимизда оила билан шуғулланадиган асосий институт бу — маҳалла, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Долли АЛЛАЕВ. — «Оила билан шуғулланадиган» дегани ҳамма жойда оила назоратда бўлиши керак, дегани эмас. Биз оилалардаги мавжуд муаммоларни ечишда кўмаклашамиз. Ёш оилаларнинг оёққа туриб кетишида ҳам «Ота-оналар университети», жамоатчилик комиссияларимиз орқали маслаҳат ва йўналишлар берамиз, билмаганини кўпчилик бўлиб ўргатамиз. Фарзанд тарбиясидай жуда нозик, мураккаб ва масъулиятли вазифа ҳозир ёш ота-оналар, бобо-бувилар зиммасига тушяпти. Агар ота-она ўз фарзандининг тарбияси билан ҳар куни шуғулланмаса, у билан бошқалар шуғулланишига тўғри келади. Биз оилалар билан ишлаш жараёнида шу жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратилишига ҳаракат қиламиз. Сабаби, оилани мустаҳкамлаш — маҳалланинг бош вазифаси.

Бугун мамлакатимизда оилавий ёки хусусий тадбиркорлик ривожига катта эътибор қаратилаётгани, яратилаётган имконият ва қулайликлар оиланинг ривожланишига ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. Саккиз миллионга яқин оилаларимиз орасида намунали турмуш тарзи билан яшаётган хонадонлар кун сайин ортиб боряпти. Маҳаллаларда шунинг гувоҳи бўляпмизки, аҳолининг катта қисми ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Илгари маҳаллага моддий ёрдам сўраб келадиганлар кўп эди, бугун эса тадбиркорликни бошлаш учун маслаҳат ва кўмак истаб келадиганлар кўпроқ. Яъни, оилавий бизнесни ривожлантиришда ер ажратиш юзасидан ҳокимият билан келишиш, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйишда банкдан кредит олиш борасида маҳаллага мурожаатлар кўпайган. Чунки бугун тадбиркорликни ривожлантиришда ҳам маҳалла асосий кўмакчига айланди.      

Мана, яқинда Қувада бўлиб, одамларнинг кайфияти, яшаш шароити билан танишдик. Биласизми, ҳар бир оила нима биландир машғул. Кимдир уйида тикувчиликни йўлга қўйган, кимдир томорқасида меҳнат қилиб, маҳсулотини ҳатто, экспортга олиб чиқишга ҳаракат қилаётганининг ҳам гувоҳи бўлдик. Буларнинг ҳаммаси оилада, маҳаллада соғлом ва барқарор муҳит ҳукмронлиги туфайли, аслида. Оила ва маҳаллада, жамиятда муҳит яхши бўлсагина ривожланишга эришиш мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, илгари маҳаллаларимизда минглаб ноқобил, носоғлом оилалар кузатилган бўлса, бугун аксарият маҳаллаларимизда бундай оилалар умуман йўқ.

Бунёдкорлик бизга ярашади

— Бугун маҳалланинг обрў-эътибори, нуфузи кундан-кунга ортиб бораётгани рост, — дейди  Бўка туманидаги «Ачамайли» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси ­Муқаддас ҒОИПОВА. —  Тошкент вилоятининг чекка бир ҳудудидаги бизнинг «Ачамайли» маҳалламизга янги идора биноси қуриш учун фонддан 190 миллион сўм ажратилгани, яқин кунларда қуриш ишлари бошланиши ҳақидаги хабарни эшитиб, бутун маҳалла аҳли хурсанд бўлди. Ҳа, бугун маҳаллаларимизга бунёдкорликлар ярашади. Бундай савобли ишларда маҳалла аҳли ҳам қараб турмайди, албатта, қўлидан келганича ўз ҳиссасини қўшади, ҳомийлик ёрдамларини аямайди. Маҳаллага эътибор бу ҳар бир оилага, ҳар бир фуқарога алоҳида эътибор ва ғамхўрлик намунасидир.   

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар