Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви, Маънавият ва маърифат маркази томонидан жамланган асарлар маҳалла китобсеварларига етказиб берилди.

Туманнинг Сузоқовул маҳалласининг ихчам қилиб безатилган кутубхонасига 400 та адабиёт тантанали равишда топширилди. Бу ерда бир пайтлар маҳалла кутубхонаси бўлган, бироқ эгасиз қолгач, фонди ҳам, ўзи ҳам тугаб битган эди. Хайрли ташаббус билан гўша яна файзли ва одамлар гавжум масканга айланмоқда.

— 2018 йилда туманимизда бўлиб ўтган «Ёш китобхонлар» танловида 2-ўрин соҳиби бўлдим. Она тили ва адабиётдан фан олимпиадасида ҳам қатнашдим, — дейди 22-ўрта мактаб битирувчиси Муаззам Ҳайдаралиева. — Йил бошидан буён 56 та китоб ўқиб чиқдим. Ўқиш тафаккурни оширади, муомала маданиятимизни шакллантиради, инсонлар қалбига йўл топа оламиз. Телефон ва интернетдан кўра китоб ўқиш фойдалироқ, деб ҳисоблайман. Онам мактабда кутубхоначи бўлиб ишлайдилар. Келган ҳамма янги адабиётларни бирма-бир қолдирмай ўқиб чиқаман. Бугун маҳаллага келтирилган китобларни ҳам мутолаа қилмоқчиман. Май ойида туманда ўтказилган инновацион саммитда ўз лойиҳам билан иштирок этган эдим. Режамга кўра, катта синф аълочилари кичик синфдаги ўзлаштириши паст ўқувчиларни мактабда алоҳида хонада тўгарак ташкил қилган ҳолда ўқитишади. Қуш тилини қуш билади, ёш болалар тилини ҳам ёш ўқувчилар яхши билади. Бу жараёнда китоб ўқиб бериш ва мутолаа жараёнлари бирламчи ўрин тутади. Китоб энг яқин дўст, ҳамроҳ. Йиғлаётганингда овутадиган, йўлингда йўлдош, мададкордир. 2017 йилда Моҳинисо опа Республика «Ёш китобхон» танловида ғолиб бўлиб, «Спарк» автомобилини олганида жуда ҳавас қилгандим. Мен бунга қодир эмасманми, деб ўз-ўзимга савол бердим. Ўзим ҳам бу йил маҳалламиз ёшлари учун «Муаззам китобхонлар клуби»ни очмоқчиман.

— Бугун маҳалламизда маънавият байрами, десак, муболаға қилмаймиз. Ажримларнинг 95 фоизи маънавиятсизлик оқибатида, жиноятларнинг аксарияти китоб ўқимасликдан келиб чиқади, — дейди Сузоқовул маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Шоирахон Зокирова. — Бу йил маҳалламизга ўнта келин тушди. Уларни оилага тайёрлаш, касбга ва фойдали меҳнатга ўргатиш, эр-хотин ва қайнона-келин муносабатлари бизнинг бирламчи ишимиз. Бу борада бизга, аввало, китоб ёрдамчи. Маҳалламизда ҳозир 25 та алимент тўловчи бор. ­Эътибор беринг, ажрашган йигитларнинг 10 таси уйланган, 3 таси ҳамон сўққабош. Қизларнинг эса бирортаси қайта турмушга чиқмаган. Улар билан суҳбатларимиз чоғида арзимаган сабабларга кўра ҳаётини барбод қилганидан пушаймонлиги сезилади. Аммо қолипдан кўчган ғиштни, синган чиннини тузатиб бўлмайди. Лекин биз ушбу мисоллардан сабоқ чиқаришимиз, янги хатоларга йўл қўймаслигимиз зарур. Ҳар бир хонадонга китоб кириб бориш чораларини кўриш ҳаракатидамиз. Бизга фойдали китоблар ниҳоятда зарур. Ушбу мўъжаз кутубхонамизда «Китобхон қайноналар клуби»ни ташкил этиш ғоям бор. Чунки қайноналар ва келинлар китоб ўқиган оилада маънавият, албатта, устун  бўлади.

Китоб берилди, шу билан ҳаммаси ҳал бўлди эмас. Маҳалладаги китоб соҳасини яхши тушунадиган ва ишсиз юрган шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш асосида кутубхонага бириктирилди. Демак, маънавият даргоҳининг ўз эгаси бўлади. Китоблар сони эса муттасил бойитиб борилади.

 

Лазиз РАҲМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар