Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилАйримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...
Бола олти-етти ёшга етгач, равон гапира бошлайди. Бироқ айрим болаларда бу жараён бироз қийинчилик туғдириб, нутқида баъзи камчиликлар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда саросимага тушиш ёки аксинча, «ўтиб кетар» қабилида бепарво бўлиш ярамайди. Бу борада мутахассис тавсияларини тинглаш лозим.
— Болаларда нутқ бузилишининг ўнга яқин турлари мавжуд, — дейди Юнусобод туманидаги 173-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси дефектологи Дилфуза АДИЛХАНОВА. — Уларни бир-биридан фарқлаб олиш зарур.
Дислалия — оддий қилиб айтганда, нутқда баъзи товушларнинг йўқлиги ёки ҳарфларнинг нотўғри талаффуз қилинишидир. Бу одамлар орасида «тили чучуклик» деб ҳам аталади.
Тахилалия тури эса нутқ оҳанги паталогик тезлашуви билан баҳоланади. Яъни, бунда бола ҳаддан ташқари тез гапиришга, фикрини тез баён этишга ҳаракат қилади.
Брадилалияда бунинг акси кузатилади, яъни фикрни баён этиш жуда секин кечади. Нутқ бузилишининг логоневроз турида дудуқланади. Бу нутқнинг темпи, ритми ва оҳангнинг бузилиши бўлиб, у нутқ мушакларининг тортишиши билан боғлиқ нуқсон ҳисобланади. Булардан ташқари, алалия, ринолалия, дизартия ҳамда афазия каби турлари ҳам мавжуд.
Ақлий жиҳатдан соғлом, эшитиши меъёрида бўлган боланинг нутқида қандайдир камчиликларнинг мавжудлигини уч ёшдан аниқласа бўлади. Лекин баъзан бу вақтдан эрта ёки кейинроқ юзага чиқадиган ҳоллар ҳам учрайди. Чунки нутқ секин-аста ва бир неча босқичда ривожланади. Бу вақтда қандайдир ташқи таъсир натижасида ривожланишдан тўхташ нутқ бузилишига олиб келади. Ота-оналар билан суҳбат жараёнларида уларнинг баъзилари куюнчаклик билан бунинг сабабларини билишга, даволашга қизиқса, айримлари ўзи тузалиб кетар, деб мутлақо бепарво муносабатда бўлишади. Албатта, бу хато тушунча. Уч ёшдан сўнг нутқдаги нуқсоннинг ўз-ўзидан яхшиланиб кетиши камдан-кам кузатилади.
Болалар энди мулоқотга киришар экан, айрим ҳарфларни айтишга, узун жумлалар тузишга қийналади. Дефектологнинг айтишича, ҳар бир нуқсонни бартараф этиш учун махсус усуллар ишлаб чиқилган. Нутқни таҳрирлашни биргина мутахассис ёки ота-онанинг ўзи якка ҳолда олиб боришининг самараси йўқ. Ўзаро ҳамкорликда иш олиб борилсагина кутилган натижага эришиш мумкин. Шу билан бир қаторда баъзи нутқий касалликларни даволашда шифокор кўмагига таянган маъқул.
Ҳар қандай нутқий бузилишни тўғрилашда нафас ҳамда артикуляцион машқлардан кенг фойдаланилади. Бундан ташқари, логоуқалаш, умумий ва қўл мушаклари машқлари боланинг нутқи тўғри ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Уларни бажариш жараёнида бармоқлар учидаги майда мушакларнинг сезувчанлиги ортади. Майда мушаклардаги нервлар бош миядаги нутқ маркази билан узвий боғлангани учун бу машқлар яхши самара беради. Нутқ аппарати ҳаракатчанлигини оширишга мўлжалланган статик ва динамик машқ турлари ҳам бор. Барча нутқ машқларини мутахассис маслаҳати ёрдамида ота-оналар уй шароитида мустақил бажартириши мумкин.
Мутахассислар болалар билан ишлаш вақтида ниҳоятда эҳтиёт бўлиш кераклигини алоҳида таъкидлайди. «Ширин мураббо», «Соатча», «Футбол», «Бўёқчи», «Тишларни тозалаймиз», «Қўзиқорин», «Арғимчоқ», «Отча» каби машқларни болажонлар мароқ билан бажарар экан. Табиийки, баъзи болалар машқларни бажаришдан бош тортади ёки бошқа нарсаларга чалғиб диққатини бир жойга жамлаши қийин бўлади. Дейлик, бола машқларни ҳар қанча уринса ҳам хато қиляпти ёки кўрсатмаларингизни уддалай олмаяпти. Болалар билан ишлайдиган ҳар бир касб эгаси бундай вазиятга дуч келиши турган гап. Бундай вақтда унинг ҳайрат ва ҳаяжонга тўла қалбини оғритмасдан, асабийлашмаган ҳолда сабр-тоқат билан қайта-қайта уни шуғуллантириш зарур. Бу ота-оналарга ҳам тааллуқли.
Юқорида таъкидланганидек, боланинг нутқи секин-аста ривожланиб боради. Таҳлил натижаларига қараганда, уч ёшли боланинг луғатида 700 га яқин сўз бўлса, етти ёшга келиб, бу кўрсаткич 3 минг 500 тадан ортар экан. Демак, бола кун сайин янги сўзларни хотирасига жойлаб боради. Вақт ўтиши билан нутқида уларни ишлата бошлайди. Шу боис катталарнинг унга қилган мурожаати, ўзаро сўзлашуви ҳам бевосита бола онгига ўрнашади. Болага болаларча мурожаат қилиб, сўзларни нотўғри талаффуз қилиш, кейинчалик нутқ нуқсонларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун катталар ҳар бир жумлани тўғри талаффуз қилишга алоҳида эътибор бериши зарур.
Кичик ёшиданоқ бола билан мулоқот қилиш, ўз ўрнида саволлар бериш, бармоқлар орқали машқлар қилдириш унинг нутқий фаолияти учун жуда фойдали. Масалан, ўйинчоқ ўйнаётган бола билан кўпроқ суҳбатлашиш унинг ҳам ақлий, ҳам нутқий қобилияти тезроқ ишлашига туртки бўлади.
Агар боланинг танглай, лаб соҳаларида нуқсон мавжуд бўлса, шифокор тавсияси билан жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Бундан ташқари, тилости юганчасининг калталиги аниқланганда, бурун бўшлиғида ўсимта ёки полип туфайли манқаланиш кузатилганда, шифокорга мурожаат этиш мақсадга мувофиқдир.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил