Саломатлик      Бош саҳифа

Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

Косметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.

Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

Қуйидаги усуллар пардозсиз ҳам бетакрор кўринишга ёрдам беради.

Чиройли юз териси

Пардозсиз ҳам жозибадор кўринишни истаганлар, аввало, чиройли юз терисига эга бўлишга эришиши керак. Бунда тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Зарарли маҳсулотларни таомномадан чиқариш лозим. Кунига 1,5-2 литр сув ичишни унутмаслик керак. Шунингдек, терига турли намлантирувчи ва озиқлантирувчи ниқоблар суриб туриш ва юз учун тонгги машқларни бажариш ҳам фойда беради.

Юзни тўғри ювиш

Юзни тез-тез ювиб туриш унинг қуришига олиб келади, деган хато фикрлар мавжуд. Аслида юзни тўғри ювишни билиш зарур. Тонгги ювишни юз терига мос келувчи майин тозаловчи воситадан фойдаланиш билан бошлаш зарур. Ана ундан кейин тетиклаштирувчи восита суриш зарар қилмайди.

Қошлар

 Аёллар кўрки бу қошлардир.  Ҳозир табиий кўринишдаги қошлар урфда. Уларга зарур шаклни бериб, тўғри ранг танлаш муҳим. Ўта бўялган қошлар юз чиройига соя солади.

Соғлом уйқу

 Уйқуни хуш кўрувчи аёллар кўпчиликни ташкил  қилса керак. Соғлом уйқу — нафақат соғлиқ, балки гўзаллик гарови ҳамдир. Етти соатдан кам  уйқу ўз изини юзда қолдиради.

Лаблар парвариши

Лаблар доим парваришга муҳтож бўлади. Қуриб ва ёрилиб кетмаслиги учун уларни  махсус косметик воситалар билан намлантириб туриш лозим.

Кўз ва киприклар

Чарчоқ, тўйиб ухламаслик, стресс, аввало, кўзларда намоён бўлади. Баъзида компьютер қаршисида узоқ вақт қолиб кетиш ҳам кўзда ўз аксини қолдиради. Шундай вақтда кўз машқларини бажариш лозим.

Агар киприклар тўкилаётган бўлса, канакунжут мойи уларни қалинроқ ва узунроқ бўлишига ёрдам беради.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар