Иқлим      Бош саҳифа

Нефрит кўл

Бўстонлиқда Кичик Урунғоч кўлини шундай деб номлашади.

Нефрит кўл

Угом-Чотқол миллий боғида, денгиз сатҳидан 1227 метр баландликда жойлашган ноёб табиий сув ҳавзалари бор — Урунғоч кўллари. «Урунғоч» сўзи уйғурчадан «ёрқин нефрит», дея таржима қилинади. Кичик Урунғоч кўли Бўстонлиқ тумани марказидан 90-100 чақирим олисда жойлашган. Сувнинг ҳарорати 7-8 даражадан ошмайди ва унда ҳеч қандай жонзот яшамайди. Узунлиги уч юз эллик метр, эни етмиш саккиз метр, чуқурлиги ўн метр атрофида. Ундан бошқа яна бир, Юқори Урунғоч кўли ҳам бор. Икки кўл бир-биридан катталиги, ўлчами билан фарқ қилади. Юқори Урунғоч кўли ҳеч қачон қуриб қолмайди. Унинг суви феруза тусда ва жуда муздай.

Кўллар ва унга ёндош гўзал табиат манзараларини томоша қилиш, завқланиш учун кунига 200-250 нафаргача сайёҳ ташриф буюради. Уларни кўпроқ сувнинг нефрит ва феруза тусда жилваланиши маҳлиё этади.

Ёмғир ҳидини олиб келган шамолнинг кучли ғувуллашига ҳам парво қилмай, тоғ сўқмоғидан Кичик Урунғоч кўли томон йўлга отландик. Табиатнинг бу гўзал макони атрофига чодир тикиб, яшаётган сайёҳларга ҳам дуч келдик.

Маҳаллий аҳоли қушларнинг бу маконда кўп туриб қолмаслигига, балиқларнинг учрамаслигига сувнинг жуда совуқлиги сабаб, дейишади. Ҳамроҳим изоҳ берди: «Қаранг, жониворлар ҳам, бу сувда бемалол сузиб бўлмаслигини, унда озуқа деярли йўқлигини яхши билади. Баъзан уларнинг фаҳмига қойил қоласан киши!»

Виқорли тоғлар бағрида кўл сувининг нефрит тусида жимирлаши табиатда ниҳоятда кам кузатиладиган ҳодиса. Кўлда чўмилиш тавсия этилмайди. Бунга ҳам кўл чуқурлиги-ю ва сувининг совуқлиги сабаб.

Кўлнинг кўплаб сайёҳлар ташриф буюрадиган гўшага айланишига ишонамиз. Бунга етарлича сабаб ва асослар бор...

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔135

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар