Халқ билан      Бош саҳифа

Чаққон келин ҳаммасига улгуради

Камини яшириб, кўпини оширадиган қайноналар шунчалик ноёбми?

Мени турмушга беришганда эндигина ишга кирган эдим. Катта орзу-умидлар билан олий ўқув юртини тамомлаганим учун, соҳам бўйича фаолиятимни давом эттириш иштиёқи жуда баланд эди. Шунинг учун тўйдан олдин юрагимни алланечук ғашлик эгаллади. Янги хонадонга борсам, улар мени ишлашимга рухсат беришармикан? Уйга кеч қайтсам, турмуш ўртоғимнинг, қайнонамнинг жаҳли чиқса-чи, деган ҳадиклар сира тинчлик бермади. Нима бўлганда ҳам ота-онамнинг хоҳишини қайтара олмай, рози бўлдим. Тўйдан кейин анчагача ишга бормай юрдим. Аслида келиннинг уйда қиладиган юмушлари ҳам етарлича бўлар экан. Қизлигимда ўқиш-иш деб бу каби нарсаларга жиддий эътибор бермаган эканман. Эрта тонгдан супур-сидир, пишир-куйдир, келган-кетганни кутиш билан кун қандай кеч бўлганини билмай ҳам қолар экансиз. Шундай шароитда яшаб кўрганимдан кейин ишимни давом эттиришдан умидимни уза бошладим. Тўғрироғи, ҳаммасини ёлғиз қайнонамнинг зиммасига ташлаб кетишга иймандим.

Бир куни бу борада турмуш ўртоғимнинг фикрини билишга қизиқдим. Менинг раъйимни қайтариш қийин бўлдими, у киши ҳам аввал уй юмушларига улгура олишингга кўзинг етса майли, ишингни давом эттирсанг бўлади. Онам ҳам не-не орзу-умидлар билан келин олган. Энди супурги кўтариб юрса, уят бўлмасмикан, деди. Бу гаплардан кейин ўзим учун аниқ қарорга келдим, оиламни танладим.

Чамаси тўйдан йигирма кунлар ўтгандан кейин ҳовли супуриб юрсам, қайнонам чақириб қолди.

— Қизим, бу нима юриш, ишга қачондан бормоқчисиз ўзи? Эрта борар, индин борар, деб кутдим, сира унамаяпсиз, тинчликми?

— Ойижон, бундан буён ишламасликка қарор қилдим.

— Нималар деяпсиз ўзи?  Сизни бошқача ниятлар билан келин қилганман. Ҳам уйни, ҳам ишни эплашингизга ишончим комил. Мана, мен ҳам қараб турмайман, ҳали куч-қувватим бор, ёрдамлашаман. Уйда ўтирсангиз, бу майда-чуйда ишларнинг адоғига етолмайсиз. Қўшни келинларнинг ҳам қанчаси ишлайди. Ховли-жойи саранжом-саришта. Муҳими, ўз ўрнингизни йўқотманг.

Шу куни қайнонам қўярда-қўймай мени ишга кузатди. Секин-аста бу шароитга ҳам кўника бошладим. Кечроқ қолган кунларим овқат қилиб, кам-кўстимни яширишга уринаётган аёлга қайнона эмас, онамдек меҳр қўйдим.  Ҳатто, турмуш ўртоғим ҳам рўзғорда йўл қўяётган камчиликларимни билмасди. Назарида, мен ҳаммасини қойилмақом удалаётгандек эдим.

Баъзан қайнонаси билан арзимас сабаблар туфайли тортишиб қолган келинлар ҳақида эшитиб қоламан. Тўғриси, биз дарров айбдорни қидиришга ўрганиб қолганмиз. Шундай вақтларда қарс аслида икки қўлдан чиқишини ҳам унутмаслигимиз керакдир, балки. Ҳамманинг ҳам озми-кўпми камчилиги, ҳали ўрганиши керак бўлган жиҳатлари бўлади. Хонадонига келин туширган қайноналар бироз кўнглини кенгроқ қилиб, уларга бағрини очса, оила ҳам тинч-фаровон. Ёш келинларимиз эса ота-онасига қилган эркаликларини бироз унутиб, оила масъулиятини чуқурроқ ҳис қилишга ҳаракат қилса, ортиқча гап-сўзларга ҳам ҳожат қолмасмиди…  

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔376

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 376    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар