Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Масофавий китобхонлик

Уйимиздан чиқмасдан дунёнинг исталган кутубхонаси фондидан фойдаланиш мумкинми?

Масофавий китобхонлик

Ахборот технологиялари ривожланган бугунги замонда албатта мумкин. Лекин уларда биз излаган ўзбек тилидаги ва ўзимизда нашр этилган китоблар топилмаслиги мумкин. Ўзбекистондаги кутубхоналарда масофадан туриб фойдаланиш имкони борми?  

Бу саволга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходими Наргиза Зоитова батафсил жавоб берди.

— Кутубхонамизда масофадан туриб фонддаги китоблар рўйхати билан  танишиш ёки бевосита мутолаа қилиш имконияти яратилган. Ҳатто кутубхонага аъзо бўлмасдан туриб ҳам буни амалга ошириш мумкин. Бугунги кунда фондимизга бутун дунёдан виртуал мурожаат қилувчилар кўпчиликни ташкил қилади.   

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондидаги бой илмий, маданий ва маърифий мерос билан ўқувчи ва талаба-ёшлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ҳамда кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш, уларга тадқиқот объекти сифатида кенг имконият яратиб беришни мақсад қилган.

Бевосита кутубхонамизга келиб фойдаланувчилар учун ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш ва нодир нашрлар ҳамда қўлёзмаларни ўқув залида бериш, фондда сақланаётган босма ва қўлёзма материаллар билан боғлиқ масалалар бўйича ёзма ва оғзаки библиографик маълумотномаларни бажариш ва маслаҳатлар бериш, фонд асосида кўргазмалар, фойдаланувчиларни қўлёзма ва босма материаллар билан таништириб бориш учун суҳбатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш йўлга қўйилган. Нодир китоблар, қўлёзмалар ва тасвирий материаллар фонди бўйича илмий-ахборот нашрлари (каталоглар, кўрсаткичлар ва бошқалар)ни, китобшунослик ва китоб тарихи масалалари бўйича адабиётлар кўрсаткичларини нашрга тайёрлаш галдаги асосий вазифаларимиздан бири.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нафақат маҳаллий, балки Марказий Осиёдаги бой фондлардан бири экани эътироф этилган. Фондда сақланаётган нодир қўлёзмалар, китоблар, альбомлар, энциклопедиялар, луғатлар, илк чоп этилган газета ва журналлар қизиқиб ўрганиладиган манбалардан ҳисобланади.

Кутубхонанинг «Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар» хизмати фондида сақланиб келинаётган босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, шунингдек, тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрлар билан фойдаланувчиларни, айниқса, ёшларни кенг таништириш, мутахассислар ва олимлар учун илмий тадқиқот объектларини очиб бериш мақсадида «Нодир китоблар музейи коллекцияси» чоп этиб борилмоқда. Унда китобнинг номланиши, нашр этилган йили, муаллифи ва китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши билан бирга, унинг рақамлаштирилган муқоваси ва айрим саҳифаларидан нусхалар келтирилади.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини соҳага кенг татбиқ этиш долзарб йўналишлардан ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси онлайн режимда фойдаланувчиларга интернет тармоғи орқали  нодир китоблар каталоги, элек­трон матн билан танишиш имконини берувчи дастурини ишлаб чиқди. Мазкур дастурнинг жорий этилиши олимлар, мутахассис ва тадқиқотчиларга тарқоқ материалларни бир жойда умумлаштириш орқали вақтини тежаш ҳамда кенг қамровли маълумотларни беришга йўналтирилган.

Китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилишдаги талабларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилиши юқорида таъкидланган тадбирлар билан бир қаторда, ахборот-кутубхона марказлари билан биргаликда миллий базани шакллантириш, соҳавий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида тизимли ишларни амалга оширишда алоҳида ўрин тутади.

 

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар