Унинг балиғини нима учун истеъмол қилиш мумкин эмас?
Нурота — пурвиқор тоғлар салтанатидаги афсонавий гўша. Аслида шаҳар номи араб, форс-тожик тилларида «нур» ва «ато» сўзларидан ташкил топган бўлиб, «Ёруғлик, рўшнолик таратадиган», «нур ато этадиган жой» маъносини билдиради. Шу сабаб уни кўпгина вилоятларда «Нури Бухоро», деб эъзозлашади.
Нуроталиклар эъзозлайдиган муқаддас чашма денгиз сатҳидан 524 метр баландликда бўлиб, ундан хорижлик ва маҳаллий сайёҳларнинг қадами узилмайди. Баҳор ойларида эрталабки қуёш нури таъсирида чашма узра беҳисоб сержило нурлар пайдо бўлади. Табиий нур таъсирида сув юзасига кўтарилган балиқлар ўзининг қувноқ рақси билан нурни янада ёғдулантиради. Чашма узра товланаётган нурни ҳар куни минглаб одамлар ҳайрат билан кўришади ва ушбу сир-синоатнинг гувоҳи бўлишади. Айтишларича, бу нур инсонга куч-қувват, осойишталик ато этади. Илмий тилда улар қора балиқ (маринка), деб юритилади. Ранги, заҳар тўплайдиган пардаси, ҳатто, увилдириқлари ҳам қора. Шунинг учун ҳам бу балиқлар истеъмол қилинмайди.
Чашмадан сониясига 290 литр сув қайнаб чиқади (илгарилари 460 литргача етган экан). Бу ҳол тўрт фаслда ҳам узлуксиз давом этади. Сув ҳарорати 19,5 даражадан сира пасаймайди. Олимлар Нурота чашмасининг геологик ёши минг йиллар, чашма атрофидаги маданий қатлам эса, 35-40 миллион ёшда эканини таъкидлайдилар.
Нурота чашмаси 18х10 метрли даргот-ҳовуздан иборат ва Шимолга қараб оқади. Сувнинг асосий қисми ҳовузнинг қум ва тошлар орасидаги ўнлаб «кўз»дан қайнаб чиқади. Чашманинг Ғарб томонидаги Сарчашма-Панжоб қудуғини ерлик аҳоли Нургулато, деб атайди. Ажабланарлиси, қудуқдаги беш панжадан отилиб чиқаётган сув кўприк орқали тўғри чашмага бориб қуйилади. Шу боис нуроталиклар Нур булоғини илоҳий, балиқларни эса, фаришталар, деб билади.
Нур қалъаси машҳур Нур чашмасининг устки қисмида сув бошига эгалик қилиш, душман қамалига бардош бериш учун барпо этилган. Яхши сақланиб қолмаган қалъа бир неча маротаба қайта қурилган, таъмирланган. Унинг тепасида атрофни кузатиш учун мўла (кузатув минораси) бўлган.
Қадимдан одамлар Нуротадаги Нур чашмасини Мовароуннаҳрнинг ёқут кўзгуси, дея таърифлаб келади. «Нурота» атамасининг келиб чиқишига оид яна бир тахмин чашма соҳилида дафн этилган Нур ота — Шайх Абулҳасан Нурийга бориб тақалади.
«Чашма» ўлкашунослик музейи» Нур чашмаси, Нур қалъаси, IX аср ёдгорлиги «Чилустун» жомеси, XVI аср ёдгорлиги «Панжавақта» катта гумбаз масжиди, музей заллари, Шайх Абулҳасан Нурий мақбараси, Нургул бинти Абулҳасан қабри, Нургулато қудуғи ва мадраса ҳужраларини ўз ичига олади.
Чашмани бир бор кўрган инсон ундан сира кўнгил узиб кетолмайди. Бу бор гап.
Улуғбек ЖУМАЕВ
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔49
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔113
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил