Халқ билан      Бош саҳифа

Ногирон қизга «марказ»дан нажот йўқ...ми?

Маҳалла томонидан ажратилаётган ижтимоий ёрдам аслида кимларга берилмоқда?

Ногирон қизга «марказ»дан нажот йўқ...ми?

Турсуной Ваҳобова тўққиз йилдан буён ногирон набирасининг парвариши билан банд. Ўн бир ёшли Динара туғма ногирон бўлиб, икки ёшлигида ота-онаси ажрашиб кетишгач, бувисининг қўлида қолган.

Умр инсон учун бир марта бериладиган энг олий неъмат. Ҳамма ундан унумли фойдаланиш, тўкин ҳаёт кечиришни истайди. Аммо ҳамиша ҳам инсон хоҳиш-истаклари рўёбга чиқавермайди. Кутилмаган синовлар кишининг бошини эгиб қўйиши ҳеч гап эмас. Шундай вақтда хоҳ моддий, хоҳ маънавий бўлсин, атрофдагиларнинг бирозгина далдаси кучимизга куч қўшади.

Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлашнинг давлат томонидан тизимли ташкил этилгани ҳам кўпчиликнинг мушкулини осон қилмоқда. Айниқса, ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор фарзандлар парваришлаётган оилалар учун бунинг аҳамияти катта.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Марказ маҳалласида истиқомат қилувчи Турсуной Ваҳобова тўққиз йилдан буён ногиронлиги бўлган набирасининг парвариши билан банд. Ўн бир ёшни қаршилаган Динара Ваҳобова туғма руҳий ногирон бўлиб,  икки ёшлигида ота-онаси ажрашиб кетишгач, бувисининг қўлида қолган. Турсуной опа гапириш ва юриш бахтидан мосуво бўлган набирасига бор меҳрини бериб парваришлаб келмоқда. Уларнинг хонадонида бўлганимизда бунга яна бир карра амин бўлдик. Ҳали бу ҳаммаси эмас. Турсуной опанинг турмуш ўртоғи Қаршибой Ваҳобов ҳам анча йилдан буён тўшакка михланиб қолган. Бундан ташқари, оиланинг қолган аъзолари — уч ўғил доимий иш жойига эга эмас. Икки келиннинг бири мактабда фаррош бўлиб ишлайди.

Онахон билан суҳбатлашганимизда набирасига нафақа тайинлатишга унинг туғилганлик тўғрисидаги маълумотномаси йўқлиги тўсқинлик қилаётганини айтди.

— Шу масала юзасидан ёрдам сўраб маҳаллага бир неча марта мурожаат қилдим, — дейди ­Турсуной ВАҲОБОВА. — Ҳужжатларни бериб қўйганимга беш ойдан ошди. Эрта-индин, деб сира ишимни битириб беришмаяпти. Оз бўлса-да, шу қизимга нафақа олсам, бироз оғиримиз енгил бўларди. Ҳар ҳолда ўзининг дори-дармони учун етарди. Мен билан турмуш ўртоғимнинг нафақаси ва келинимнинг маошидан бўлак доимий даромадимиз йўқ. Бу йил 4,5 гектар пахта олдик. Фермер тўлиқ ишловини қилиб бериш шарти билан 40 сотих ер берди. У ерга маккажўхори экяпмиз. Баъзан югур-югурлар билан ўзимнинг ҳам тез-тез тобим қочиб қоляпти. Тўғри, маҳалла ҳам қараб тургани йўқ. Яқинда гуруч, ёғ, ун, шакар бериб кетишди. Аммо набирамнинг ҳужжатларини тўғрилаш масаласи ечим топмаяпти.

Онахоннинг сўзларидан оила, фарзандлар учун фақат шу аёлнинг жон куйдиришини пайқаш қийин эмас. Уч ўғил эса мавсумий иш билан ҳаминқадар пул топиши рўзғорга урвоқ ҳам бўлмаётгани сабаб оиланинг кам-кўсти кўп экан. Уйининг кадастр ҳужжати ҳам йўқ. Ҳақиқатан ҳам, шароит оғир. Улар газ туширилмагани боис совуқ кунларда чекиладиган азият, лойдан қурилган уй деворларидаги катта-катта ёриқлар сабаб дилни қийнаётган хавотирга ҳам ечим излаб бир неча марта фуқаролар қабулхонасига мурожаат қилган. Афсуски, жўяли бирор жавоб бўлмаган. Ҳатто, суриштирганимизда, ёзилган мурожаатнома ва унга юборилган жавоб хатини маҳалла мутасаддилари туманга жўнатиб юборилган, деб кўрсатиб бера олишмади.

Мезонга зид ҳақиқат

Ваҳобовлар оиласининг мурожаатлари юзасидан Янгийўл тумани «Марказ» маҳалла фуқаролар йиғинига бордик. Маҳалла раиси бу лавозимда иш бошлаганига бир ой бўлганини айтиб, баъзи саволларимизни жавобсиз қолдирди. Улар хонадонига бормагани, шарт-шароит билан таниш эмаслигини ҳам яширмади. Ҳатто, оиланинг ногирон фарзанди борлигидан бехабар экан.        

— Улар фақат уйини таъмирлаб беришимизни сўрашяпти, —  дейди «Марказ» МФЙ раиси Зуҳра АБДУЛЛАЕВА. — Айнан бизга набирасининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси масаласида мурожаат қилмаган. Уйни таъмирлашга келадиган бўлсак, маҳалланинг ўзида бундай имконият йўқ. Фақат ҳомийлар кўмаги билангина бирор ёрдам кўрсатишимиз мумкин.

Маҳалла масъул котиби ­Абдулазиз Алимжонов Ваҳобовлар оиласининг бир даста ҳужжатларини бизга тақдим қилди. Лекин набирасининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳақида ҳеч нарса демаганини, фақат моддий ёрдам сўраганини айтди. Афсуски, уларнинг бу мурожаати ҳам қондирилмаган. Маҳалла мутасаддилари уч вояга етган ўғил, икки келин борлиги ва етти сотих томорқа мавжудлиги тегишли қонун ҳужжатларда кўрсатилган мезонга кўра, оиланинг моддий ёрдам олишга лойиқ деб топмаслигини бот-бот такрорлашди.

Уларнинг ҳам гапида жон бордек. Ҳозир қимирлаган, меҳнат қилган жон борки, оч қолаётгани йўқ. Ваҳобовлар хонадонининг томорқасида баравж ўсиб, ҳатто, белга чиқадиган бўлиб кетган кўкатлар на ўз вақтида сотилган, на ўрнига бирор экин экилган.  Аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида бугун юртимизда тадбиркорлик ва томорқадан фойдаланишга  кенг тарғибот олиб борилмоқда. Қолаверса, фарзандларнинг кексайиб қолган она зиммасига бутун рўзғор юкини ташлаб қўйиши ҳам тўғри эмас, албатта. Ҳар бир оилада шароит турлича. Бунда тарбия, билим, инсоний фазилатлар муҳим аҳамият касб этади. Аммо бугун нима учун давлатимиз раҳбари маҳалланинг ролини янада оширишга ҳаракат қиляпти? Нима учун мутасаддиларни ҳар бир хонадонга киришга ундаяпти? Барчасининг замирида одамларни меҳнат қилишга ундаш, носоғлом муҳит ҳукмрон оилалар билан алоҳида ишлаш масаласи турибди. Таассуфки, айрим мутасаддиларимиз моҳиятга ҳали етиб бораётгани йўқ.

Кўзбўямачилик қачонгача?

Одамлар билан гаплашганимизда, шундоққина катта йўл ёқасидаги уй айнан маҳалланинг кўмаги билан янгидан таъмирланаётганини айтишди. Бу фикрларга раис кўча юзи бўлгани учун тез-тез меҳмонлар ўтади. Шу боис уларни таъмирлаш турли ташкилотларга бириктириб берилган. Бу оила ҳам ёрдамга муҳтож, ёлғиз аёл фарзандлари билан туради. Турмуш ўртоғи хорижга ишлашга кетган, деб жавоб берди.

...Қон-қонимизга сингиб кетган йўқни бор қилиб кўрсатиш, сохта чиройга интилиш каби иллатларни ҳамон ҳаётимиздан чиқариб ташлай олмаяпмиз. Кимнингдир кўзига яхши кўриниш, ортиқча дакки эшитмаслик учун баъзан ўз виждонимизга хилоф иш қилишгача борамиз. Ҳақиқий ёрдамга муҳтож кишилар турганда, ўзига тўқ, шароити яхши бўлганларни қўллаб-қувватлаш тўғримикан?

Фуқаролар маҳалладан бериладиган моддий ёрдам пулини ҳам кўпинча ҳеч қандай ёрдамга муҳтож бўлмаган оилалар олаётганини аниқ мисоллар билан келтиришди. Аммо уларни номма-ном айтишни лозим топмадик. Тўғри, бу ҳолат кўпчиликка яхши таниш. Маҳаллаларда  тез-тез дуч келинадиган катта камчилигимиз. Изоҳлашга эса сўз топиш мушкул. Фақатгина хаёлга бир фикр келади: омонатга, ҳақиқий муҳтожлар учун давлатимиз ажратиб бераётган арзимасгина маблағга хиёнат эмасми бу?

Яна бир жиҳатга алоҳида ­эътиборингизни қаратмоқчимиз. Маҳалла берадиган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам пуллари миқдори унчалик ҳам кўп эмас. Ўз номи билан қийналган кишиларга бироз ёрдам бериш мақсадида ажратилади. Биров бойиб ҳам кетмайди. Шундай экан қорнимиз тўқ бўла туриб, оч қолган одамнинг қўлидаги нонни қачонгача тортиб оламиз?         

Кўрган ва эшитганларимиздан бир хулосага келиш мумкин: ҳақиқатан ҳам, Ваҳобовлар оиласи ёрдамга муҳтож. Маҳалла мутасаддилари ҳар жиҳатдан улар билан иш олиб бориши зарур. Зуҳра Абдуллаева уларнинг уй кадастри ва Динара Ваҳобованинг туғилганлик тўғрисидаги маълумотномасини олишда ёрдам қилишга ваъда берди. Уйини таъмирлаш масаласида эса, уларда ҳеч қандай имконият йўқлигини айтди…

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔193

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔227

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔380

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 193    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 227    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 380    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 297    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар