Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилЎсмирликда тошадиган ҳуснбузар кўп ёшларни хавотирга солса керак. Бу ҳол уларга ноқулайлик туғдирибгина қолмасдан, юз чиройига ҳам зарар етказиши мумкин. Уни даволаш учун эса алоҳида эътибор талаб қилинади. Аммо кўпчилик бунга балоғат ёшгача ўтиб кетадиган ҳолат сифатида қарашади.
— Ўсмирлик даври, яъни 13-20 ёшли йигит-қизларда ҳуснбузар чиқишини кузатамиз, — дейди косметолог Дилдора Юсупова. — Сабаби, бу давр гормонлар энг фаол ишлайдиган пайт ҳисобланади. Яна кўпгина ҳолатларда бу танадаги бошқа касалликлар, яъни меъда-ичак, жигар, асаб касалликлари, модда алмашинуви тизимининг бузилиши ва яна кўпгина сабаблардан келиб чиқади. Ташхисни косметолог ва шифокор қўяди. Бундан ташқари, стресс, кучли зўриқиш, сиқилишдан кейин ҳам юзга ҳуснбузар тошиши мумкин.
Бундай вазиятда тўғри овқатланишга эътибор бериш керак. Айниқса, сут ва сут маҳсулотлари, мева, сабзавот, кўкатларни ва улар шарбатларини истеъмол қилиш лозим.
Тошмани сиқмаслик, игна билан йирингини чиқармаслик, қўл билан тегинмаслик керак. Акс ҳолда, инфекция тушиши мумкин.
Эслатма!
Бундай вазиятда шоколад, газли ичимликлар, қаҳва, ёғли, қовурилган таомлар, тухум, писта-бодом, консерва маҳсулотлари истеъмол қилиш тақиқланади.
Маслаҳат
Юзни ювиш учун мойчечак ёки беда барглари қайнатмасини ишлатиш фойдалироқ. Агар бўлмаса, 1 литр қайнаган сувга ярим қошиқ туз солиб ҳам ювиш мумкин.
2 маҳал (эрталаб, кечқурун) ёки уч марта юзни махсус гель ёки совун билан ювиш керак.
Икки ошқошиқ қичитқи ўтига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва 2 соат тиндириб, сўнг докада сузиб олинади. Бу дамлама ҳар куни овқатдан 20 дақиқа олдин бир пиёладан (илиқ ҳолда) ичилади.
Агар юзда тешикчалар кенгайган бўлса, мева ва сабзавотли ниқоблардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил