— Ёшим 22 да. Лекин сочимга бир-икки оқ тушди. Бу табиий жараёнми ёки эрта оқаришми? Оқ сочларнинг пайдо бўлиш сабаблари нима?
Хуршида НИҒМАТОВА,
Ўрта Чирчиқ тумани
— Сочнинг оқариши 35-40 ёшлар оралиғида бошланиб, 50-55 ёшда кучаяди, — дейди умумий амалиёт шифокори Дилноза РАҲМАТУЛЛАЕВА. — Сочлар дастлаб илдизидан оқара бошлайди ва аста-секин кўпаяди. Айрим ҳолларда эса, рангли (қора ёки жигарранг) сочлар тўкилади ва улар ўрнига оқ сочлар ўсиб чиқади.
Оқартирувчи сабаб нима?
Сочда меланин деган ранг берувчи протеинлар, яъни оқсил моддалар мавжуд. Сочнинг ранги қандай бўлишидан қатъи назар, меланин барча одамларда бир хил бўлади. Таркибидаги пигмент миқдорига қараб сочнинг ранги пайдо бўлади. Бу модда оч жигарранг, сариқ сочларга нисбатан тўқ жигарранг ва қора сочларда кўпроқ бўлади.
Агар соч 25 ёшгача бўлган даврда оқарса, бу — эрта оқариш ҳисобланади. Одатда, бу одамнинг умумий қариш жараёни билан эмас, балки мелонацитлар фаолиятини бузувчи турли ички ва ташқи салбий омилларга боғлиқ бўлади.
Кўпинча соч эрта оқариши ирсий бўлиши, яъни наслдан наслга ўтиши мумкин. Бироқ нафақат ирсият, балки инсон саломатлигидаги муаммолар ҳам сочнинг эрта оқаришига замин яратади. Соч эрта оқаришининг аниқ сабабларини аниқлаш учун, аввало, трихолог кўригидан ўтиш, қон таркибидаги гемоглобин миқдорини, қалқонсимон без гормонлари даражасини аниқлаш зарур.
Бош териси ва ҳолатини текширувчи трихологлар сочнинг эрта оқаришига айрим касалликларнинг аломати сифатида қарайди. Булар:
асаб тизимидаги сурункали ўзгаришлар;
қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши;
анемия (камқонлик);
овқат ҳазм қилиш аъзоларининг сурункали касалликлари;
юрак-қон томир патологияси.
Олдини олиш мумкинми?
Сочлар эрта оқаришининг олдини олса бўлади. Бунинг учун, аввало, турмуш тарзи хотиржам ва вазмин ҳолатда, бир маромда кечиши керак. Шунингдек, асаб тизимининг издан чиқишига олиб келувчи барча омиллардан сақланиш ҳамда алкоголь, қаҳва ва чойни ҳаддан зиёд кўп ичмаслик керак.
Зарур тавсиялар
Аввало, бошни совуқ сувда ювмаслик ва қишда иссиқ бош кийими кийиш шарт.
Тўғри ва сифатли овқатланинг. Кўпроқ сут-қатиқ маҳсулотлари, товуқ гўшти, балиқ, писта, ёнғоқ, кўкатлар, редис, сабзи ва ҳўл мевалар истеъмол қилиш тавсия этилади.
Стрессдан сақланинг. Негаки, стресс ҳолатида тана ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида сочдаги витамин ва фойдали микроэлементларни кўпроқ сарфлайди.
Бошни юваётганда ёки сочларни тараётганда 5 дақиқа давомида бошни уқалаб туриш керак. Бу соч илдизида қон айланишини яхшилайди.
Шаҳноза РАЖАБОВА
ёзиб олди.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил