Нурота тоғ тизмаларида ноёб табиий манзаралар бор. Нураш, эрозия, шамол ва бошқа жараёнлар улкан тошларга нақш ва ишлов берган. Бу маконларда қадимги даврда яшаган ҳайвонларнинг излари, суяклари, ўсимликларнинг қолдиқларини ҳам кўриш мумкин.
Жанубий Нурота тоғ тизмалари гуруҳига кирувчи Оқтовнинг жанубий ёнбағрида палеозой даврига мансуб гранитда ҳосил бўлган ва ерли аҳоли орасида «Сангижумон» номи билан аталувчи тебранувчи улкан харсангтош бор. Ўша атрофдаги қишлоқ ҳам Сангижумон (Сангижумон — форсчада «тебранувчи, қимирловчи тош» дегани) номини олган.
Тош Сангижумон сойи бўйида денгиз сатҳидан 900 метр баланликда жойлашган, айланаси 19-20 метр, баландлиги 6 метрга етади. Дунёда бундай жойлар бармоқ билан санарли. Бундай тошлар Буэнос-Айрес (Аргентина) даги Даваско тоши ва Қуддус шаҳри (Исроил) яқинида мавжуд. Аммо иккиси ҳам шакли, катталиги ва тебраниш амплитудаси жиҳатидан Сангижумон тошига тенг кела олмас экан. Унга яхшироқ разм солинса, тоғ лоласини ҳам эслатиб юборади. Ҳажми тахминан 75-78 кубометр, оғирлиги 250-270 тонна атрофида. Нураш, емирилиш жараёни кучли бўлгани сабаб юзасида ҳар хил чуқурчалар ҳосил бўлган. Ён томонида шамоллар таъсирида пайдо бўлган икки чуқур узоқдан бақанинг кўзларини эслатади. Остки қисми кўпроқ емирилган.
Агар Сангижумонни Ғарб томонга қараб туртсангиз, қимирлайди ва 7-10 мартагача тебраниб туради. У шунчалик енгил ва осон тебранадики, уни ҳатто, ўн икки ёшли бола ҳам бемалол қимирлата олади.
Унинг яқинида яна бир сирли харсанг тешик тош бор. Ундан 300-400 метр узоқда баландлиги 2 метрдан зиёд қўзиқоринсимон ва кобра илонини эслатувчи тошлар мавжуд. Хуллас, Сангижумонда юздан зиёд турли кўринишдаги ноёб табиат асарларини учратиш мумкин. Маҳаллий аҳоли уларни «Чилдирматош», «Кабутартош», «Қизил эгартош», «Элчибойдўкон», «Тегирмонтош», «Кобра» деб номлайди. Бу ердаги антиқа шакл ва кўринишдаги тошлар дунё сайёҳлари ва олимларини ўзига оҳанрабодек тортади.
Улуғбек ЖУМАЕВ
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔49
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔113
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил