«Ахир, мен қайнонаман, келинга хизматкор эмас...»
Кўп қаватли уйда яшайдиганлар жуда яхши билишади, қўшнининг уйидан сал баланд овоз чиқса ҳам барчага эшитилади. Айниқса, келин туширган хонадонларда. Сабаби, барчанинг диққат эътибори янги келин келган уйга қаратилади.
Икки йил олдин ён қўшнимиз келин олди. Олий маълумотли, яхши жойда ишлайдиган қиз. Тўйдан сўнг келинлик вазифаларини бажарар, сўнгра ишга кетиб, тушдан сўнг қайтарди. Ҳар куни тонгда туриб йўлакни супуриб, ювиб қўярди. Қўни-қўшнилар билан ҳам танишиб олган. Ширинсўз, доим қўли кўксида, ўқимишли экани шундоққина билиниб турарди. Уйда ёши улуғлар борлиги учун келди-кетдили хонадон. Келин барчасига улгурарди, ҳам ишга, ҳам уй ишларига, ҳам меҳмон кутишга. Бу орада магистратурага ҳам киришга улгурганди. Лекин бора-бора унинг ишлаши уйдагиларга ёқмай қолди. Ҳар куни эрталаб боласини онасига ташлаб, тушгача ўқишга борарди. Бир куни келин кўринмай қолди. Қўшниларнинг бир йиғинида бувиси «Келинни кеткизиб юбордик, бизга ўқимишли келин керак эмас. Набирамга ўқимаган, уйдаги ишларни қилиб ўтирадиган келин олиб бераман. Уйимизга меҳмонлар кўп келишади. Келин ўқишда вақти мен чой дамлайманми? Қизларим бунга ҳеч қачон йўл қўйишмайди. Ахир, мен қайнонаман, келинга хизматкор эмас», деди. Ахир, гулдек бола бор-ку, десак, болани бошқасиям туғиб бера олади, дейди. Тўғриси, ҳеч нима деёлмай қолдик. Шундай ёши улуғ онахондан бундай гапни кутмагандик. Наҳотки, келин уйда йўқлигида бир чойнак чой дамлаш ҳам малол келса?!
Яқинда ўша келин билан кўришиб қолдим. «Болам учун қайтаман, дедим, лекин эримнинг уйидагилари ўқишимни, ишимни ташлашимни талаб қилишди», дейди. Эри эса уйимдагилар нима деса, шу дебди. Наҳотки, иш ёки ўқиш бир оилани бузишга арзиса. Оиланинг катталари тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, ажраштириб юбораверса, тирик етимлар уволига қолишмасмикан?
Умидахон ТИЛАВБЕКОВА
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил