Саломатлик      Бош саҳифа

Болани овқатланишга ўргатинг

Кўкрак сутидан айиришни қайси вақтда бажарган маъқул?

Болани овқатланишга ўргатинг

Кичкинтойлар икки ёшдан ошгач, кўпчилик оналар олдида уни кўкрак сутидан айириш масаласи кўндаланг туради. Бу ҳолат айрим аёлларни хавотирга солса, баъзилар эса ҳеч қийинчиликсиз уддалайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мутахассис фикрига қулоқ тутиш фойдадан холи бўлмайди.

— Кўкрак сути гўдак учун энг яхши озиқдир, — дейди Бектемир туман кўп тармоқли поликлиника шифокори ­Нозима ЎЛЖАБОЕВА. — Бола қанча узоқ муддат она сутидан баҳраманд бўлса, шунча соғлом ва тетик ўсади. Амалиётимиз давомидаги кузатувларимиз натижасига кўра, кўкрак сути билан озиқланадиган болалар сунъий овқат ёрдамида ўсаётган гўдакларга нисбатан бир неча баробар кам касалликка чалинади. Бола ярим ёшдан ошиши билан педиатр тавсиясига кўра аста-секин қўшимча равишда бўтқалар, шўрвалар, мева ва сабзавот бўтқаларини оз-оздан бериб бориш мақсадга мувофиқ.

Шифокорнинг айтишича, агар онада ҳомиладорлик кузатилмаса ёки бирор жиддий сабаб бўлмаса, болани икки ёшгача эмизиш керак. Болани кўкракдан айириш аксарият ёш оналаримиз учун бир қанча қийинчиликлар туғдириши табиий ҳол. Бундай пайтда катталар ва мутахассис кўмаги лозим. Чунки кўкракдан нотўғри айириш кейинчалик гўдакнинг асаб тизимида нуқсонларни келтириб чиқариши мумкин.

Бир аёл қабулимга айни шу масалада маслаҳат сўраб кирди. Иккинчи фарзанди икки ёшга етиб қолибди. Тўнғич ўғлини кўкрак сутдан айиришда жуда қийналганини айтди. Боласини қайнонасиникида уч кун қолдириб, қозон овқатига ўргатибди. Жуда шўх бола ювош тортиб қолибди. Бироқ кечалари туриб йиғлайдиган, ҳеч нимага кўнмай, хархаша қиладиган одат чиқариб, бу ҳолат анчагача давом этибди. Шу боис бу фарзандини айиришда аввалги хатоликка йўл қўймаслик учун келган экан. Кўрсатмамиз билан болани кўкракдан айириш осон кечди.

— Она сути боланинг нафақат қорнини тўйдиради, балки уни тинчлантиради, — дейди психолог Зебо ­Аҳмедова. — Барча оналар фарзанди йиқилиб тушса ҳам, инжиқлик қилса ҳам, хуллас, ҳар қандай вазиятда кўкрак тутади. Шу тариқа у боланинг овунчоғига айланиб қолади. Энди уни айиришда онадан жуда эҳтиёткорлик талаб этилади. Боланинг руҳияти нозик ва таъсирчан бўлади. Уни кўкракдан айирар экансиз, унга яна ҳам яқинроқ бўлинг. Яъни, бирга ўйнанг, тоза ҳавода айлантиринг, қорни очиб, кўкрак талаб қилса, аввалдан ёқтириб ейдиган бирор егулигидан беринг ва шу орқали бошқа таомларга ўргатинг. Агар бола истамаса, мажбурламанг. Ўз ҳолига қўйинг. Унутманг, бирданига сутдан чиқариш сиз ва фарзандингиз учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Биринчидан, онанинг кўкрагида меъёрдан ортиқ сут йиғилиб қолиб, у билан боғлиқ касалликларга олиб келиш эҳтимоли кучаяди. Қолаверса, боланинг руҳиятида норозилик, жаҳлдорлик туйғулари устунлик қила бошлайди. Шунинг учун дугоналар ёки таниш-билишлар берган тавсияларни қўллашдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Шифокор Нозима Ўлжабоеванинг таъкидлашича, бу муддат куз-қиш мавсумларида яъни, об-ҳаво салқин пайтларда амалга оширилиши керак. Иссиқ иқлимда озиқ-овқат маҳсулотлари турли шароитда бўлади ва улар ҳали буткул таомга ўрганмаган боланинг овқат ҳазм қилиш тизимида, ошқозон-ичак фаолиятида бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ эмлаш пайтида, тиши чиқаётган маҳалда ёки бирор касалликка чалиниб қолганда уни кўкракдан айириш асло мумкин эмас. Бу боланинг саломатлиги янада оғирлашишига сабаб бўлади.

 

Наргиза ЮНУСОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔27

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔51

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 27    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 51    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 60    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 73    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар